Спорт | 22:36 / 28.12.2024
5154
2 дақиқада ўқилади

Бокс. Тўлқин Қиличев – Осиёда йил мураббийи деб эълон қилинди, яна икки ўзбекистонлик аёл боксчи тенгсиз бўлди

Фото: МОҚ

Осиё Бокс Конфедерацияси (ASBC) 2024 йил якунларига кўра, йилнинг энг яхшиларини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатда 3 нафар вакиллар ҳам бор.

Йил якунларига кўра, Осиёда ўсмир қизлар ўртасида йилнинг энг яхши боксчиси соврини Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Мафтуна Янгиевага топширилди.

22 ёшгача бўлган боксчилар орасида энг яхши аёл боксчи совринига эса 2024 йилда Осиё чемпионлигини қўлга киритган Феруза Казакова эга чиқди.

Париж-2024 Олимпиада ўйинларидаги юқори натижаларда ўзининг юксак ҳиссасини қўшган Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев – Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи дея тан олинди.

Шунингдек, қитъанинг бокс бўйича энг асосий ташкилоти Ўзбекистон миллий жамоасига Олимпиада-2024 натижалари учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Қизиғи, Париж-2024да олтин медал ютмаган Қозоғистон бокси Осиёда йил якунларига кўра энг кўп совринга эга чиқди. Қозоғистонлик Сағиндиқ Тоғамбай – Осиёнинг энг яхши боксчиси деб эълон қилинди. Темирлан Мукатаев эса 22 ёшгача бўлган боксчилар орасида Осиёда тенгсиз деб топилган бўлса, Торехан Собирхан Осиёнинг энг яхши ёш боксичи деб эълон қилинди. Қозоғистон бокс федерацияси эса 2024 йилда Осиёнинг энг яхши миллий федерацияси деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасида 5та олтин медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Мавзуга оид