Буюк Британиянинг собиқ бош вазири НАТО бош котиби бўлиши мумкин

Фото: © REUTERS/Peter Nicholls
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон НАТОнинг бош котиби бўлишга энг асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Daily Mail нашри хабар берди. Ҳаммаси Кэмероннинг номзодини амалдаги бош вазир Тереза Мэй қўйиш-қўймаслигига боғлиқ бўлади.
НАТОнинг амалдаги бош котиби Йенс Столтенберг лавозимини 2018 ёки 2019 йилда тарк этади.
НАТО мавжуд бўлган бутун давр давомида Буюк Британиянинг вакиллари уч маротаба унга бош котиб бўлганлар: Гастингс Исмей бу лавозимни 1952 йилдан 1957 йилгача, Питер Каррингтон — 1984 йилдан 1988 йилгача, Жорж Робертсон 1999 йилдан 2004 йилгача эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Дэвид Кэмерон бош вазир лавозимини муддатдан аввал тарк этишга қарор қилган ва ўз ваколатларини Тереза Мэйга топширган.
Мавзуга оид

15:23 / 07.03.2025
Зеленскийнинг афсуси, Путиннинг талаблари ва сўроқ остидаги НАТО — геосиёсий ҳафта таҳлили

21:16 / 05.03.2025
Европага ўз мустақил мудофаа тизимини қуриш учун камида 10 йил керак — The Economist

22:03 / 01.03.2025
НАТО бош котиби Зеленскийни Трамп билан «ярашиш»га чақирди

15:28 / 28.02.2025