Европага ўз мустақил мудофаа тизимини қуриш учун камида 10 йил керак — The Economist
Германиянинг янги етакчиси Фридрих Мерцнинг таъбири билан айтганда, минтақа давлатлари улгуриб қолиши керак бўлган вақт тугаб боряпти: “Европа учун соат 24:00 бўлишига 5 дақиқа қолди”.

Фото: Getty Images
Украинадаги кескин вазият ва АҚШнинг НАТОга бўлган муносабати Европани оғир сиёсий танлов олдида қолдирмоқда. Доналд Трамп раҳбарлигида Вашингтон ўз иттифоқчиларидан тобора узоқлашиб бормоқда ва бу Европани Россияга қарши мустақил ҳимояланиш имкониятини ўрганишга мажбур қиляпти.
Германиянинг янги етакчиси Фридрих Мерц яқинда шов-шувга сабаб бўлган баёнотида НАТОнинг 2025 йил ёзигача сақланиб қолишига шубҳа билдирди. Бу гап АҚШнинг БМТда европалик иттифоқчиларидан юз ўгириб, Россия ва Шимолий Корея томонда туриб овоз берган куннинг эртасига айтилди, деб ёзади The Economist.
Европа Иттифоқи 80 йилдан бери АҚШнинг ҳарбий ҳимоясига таяниб келган. Трампнинг Оқ уйга келиб, узоқ йиллик трансатлантик муносабатлар мўртлашиб қолиши билан, Европа мамлакатлари ўз мудофаа стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда.
Франция ва Буюк Британия Украинадаги муҳим шаҳарлар ва инфратузилмани ҳимоя қилиш учун ҳарбий куч жўнатишни муҳокама қилмоқда. Бу қўшинлар жангда қатнашмаслиги, балки потенциал тинчлик келишувини назорат қилиши кўзда тутиляпти. Лекин бу борадаги муҳокамалар Европанинг хавфсизлиги борасида бир нечта жиддий муаммоларни очиб бермоқда.
Россия ва Украинанинг ҳарбий кучлари умумий ҳисобда 230 та бригададан иборат бўлса, кўплаб Европа давлатлари ҳатто битта тўлиқ жанговар шай ҳолатдаги бригадани шакллантира олмайди. Масаланинг мураккаб томони – ҳозирги шароитда Европа армияларининг НАТО кучлари билан жуда боғлиқлиги. Украинага ҳарбий жўнатиш иттифоқнинг бошқа ҳудудларида мудофаани заифлаштириши мумкин.
Асосий муаммо эса – техник таъминот. Европа мустақил мудофаага ўтган тақдирда ҳам, АҚШ разведкаси, ҳаво ҳимоя тизими ва стратегик қўлловига муҳтожлигича қолаверади.
Автоном мудофаа қуриш йўлидаги энг катта тўсиқ – маблағ. НАТОнинг ҳозирги мудофаа қобилиятини сақлаб қолиш учун Европа давлатлари ўз мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3 фоизигача кўтариши керак. Британия ҳукумати 2027 йилга бориб мудофаа бюджети ЯИМнинг 2,5 фоизига етказилишини эълон қилди, лекин бу ҳам етарли бўлмаслиги мумкин. НАТОнинг янги бош котиби Марк Рютте айрим аъзо давлатларга 3,7 фоизлик харажат мақсадини белгилашни тавсия қилмоқда, баъзи таҳлилчилар эса ҳарбий мустақиллик учун 4 фоиз ва ундан юқори сармоя зарур деб ҳисобламоқда.
Оғир масалалардан яна бири – ядровий қуроллар. Европа ҳозиргача АҚШнинг ядровий ҳимоясига ишониб келади. Агар Вашингтон НАТОдан воз кечса, Европанинг ядровий мудофааси заиф ҳолатда қолиши мумкин. Германия етакчиси Фридрих Мерц коллектив Европа ядровий дастурини таклиф этди, лекин бу осон иш эмас. Буюк Британия ва Франция умумий ҳисобда 400 та ядровий каллакка эга, Россияда эса уларнинг сони 1 700 та. Шу тариқа, АҚШнинг ядровий ҳимоясини йўқотиш Европага жиддий хавф туғдиради.
Ҳарбий мустақилликни шакллантириш учун Европага 10 йил ёки ундан ҳам кўпроқ вақт керак бўлиши мумкин. Қитъанинг баъзи давлатлари кучли ҳаво мудофааси ва замонавий қуролларга эга, лекин улар ўртасида мувофиқлаштириш ва ягона стратегик бошқарув йўқ. Узоқ давом этадиган ҳарбий кампаниялар учун қуроллар захираси етарли эмас.
Нариги томонда эса, Россия сўнгги йилларда Шимолий Корея ва Хитой билан ҳамкорлигини кучайтириб, ҳатто санкциялар шароитида ҳам уруш олиб бора олиш қобилиятини кўрсатди.
Фридрих Мерцнинг таъбири билан айтганда, Европа улгуриб қолиши керак бўлган вақт тугаб боряпти. “Европа учун соат 24:00 бўлишига 5 дақиқа қолди”, дейди у. Агар НАТО заифлашса ёки қуласа, минтақа ўзини ўзи ҳимоя қила олиши керак, ҳозир эса кўҳна қитъани бунга тайёр деб бўлмайди.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
1972 йили Венерага учирилган зонд яқин кунларда Ерга қулайди
Жаҳон | 16:48
-
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди
Жамият | 16:46
-
Савдо урушидан ҳам жиддийроқ: Хитой катта синов қаршисида
Жаҳон | 16:13
-
Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
Жаҳон | 16:10
Мавзуга оид

19:35 / 02.05.2025
Bloomberg: Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимларни кучайтириш вариантларини тайёрлади

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

22:09 / 01.05.2025
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди

17:33 / 01.05.2025