Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог
АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог сўзларига кўра, Украина фронтдаги мавжуд вазиятга мувофиқ ҳудудлардан воз кечишга рози бўлган, аммо «де-юре эмас, балки де-факто».

Фото: AP
23 апрель куни Лондонда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Вашингтон ва Киев Россия-Украина урушини тинч йўл билан ҳал қилишнинг 22 та аниқ шарти бўйича келишувга эришди, деди АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог Fox News телеканалига.
«Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз», деди Келлог. Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатларнинг барча шартлари Украина томонига маъқул келмаган, бироқ «бу ҳар қандай музокаралардаги нормал ҳолат».
Келлог 22 та шарт нимадан иборат эканига аниқлик киритмади, бироқ, Украина фронтдаги мавжуд вазиятга мувофиқ ҳудудлардан воз кечишга рози бўлганини айтди. Аммо «де-юре эмас, балки де-факто».
«Украиналиклар руслар босиб олган ҳудудларни де-юре, яъни абадий эмас, балки де-факто беришга тайёр, чунки руслар бу ерларни ҳақиқатда босиб олган. Улар бунга рози бўлди. Ва бу ҳақда менга ўтган ҳафтада айтишди», деди махсус вакил. «Улар сулҳ ўрнатилганда, ҳар бир томон ўзи эгаллаб турган позицияларда қолишини тушунишади. Айнан шу нарсага тайёр».
Ўз навбатида, Келлог сўзларига кўра Киев «тинчлик келишувига олиб келадиган кенг қамровли ва доимий ўт очишни тўхтатишни хоҳлайди». Махсус вакилнинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти ҳам шунга интилмоқда.
«Биз бир томонни кўндирдик, энди бизга бошқа томон керак. Ва менимча, биз бунга яқинмиз», деб қўшимча қилди Трампнинг махсус вакили. Унинг сўзларига кўра, «энди ҳамма нарса русларга, Путинга боғлиқ».
Вашингтон урушни тугатиш учун бир неча ойдан бери Москва ва Киев билан алоҳида музокаралар олиб бормоқда. Дастлаб, АҚШ камида 30 кун давомида ўт очишни тўлиқ тўхтатишга ҳаракат қилди. Украина таклифни қабул қилди, Россия амалда рад этди.
Ўт очишни тўхтатишга уринишлар муваффақиятсизликка учрагач, Қўшма Штатлар тинчлик шартномасини илгари суришга ўтди. Украина ва Европа давлатлари вакиллари Лондондаги музокаралардан сўнг жавоб таклифлари билан чиқишди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

22:01 / 25.07.2025
Рамзон Қодиров Туркияда дам олаётганда чўкиб кетишига сал қолди – ОАВ

21:11 / 25.07.2025
Ўзбекистонда заҳарланган россиялик журналист Папернаянинг яқинлари товон пули олади

19:40 / 25.07.2025
Трамп ваъда қилган Patriot тизимларидан биринчиси Украинага етиб келди

19:39 / 25.07.2025