Сиднейда кучли портлаш рўй берди

Фото: Twitter/2GBNews
Сиднейда рўй берган портлаш оқибатида камида 16 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Австралия телевидениеси.
Беш киши куйиш жароҳатларини олиб, яқин орадаги касалхонага етказилди. Уларнинг орасида кичик ёшдаги бола борлиги маълум бўлди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш шаҳарнинг кишилар билан тўлиб-тошган туманларидан биридаги фудкорт ҳудудида рўй берган.
Ҳукумат воқеа сабабларини ўрганишга киришди. Тахминий маълумотларга кўра, портлаш маиший газнинг сизиб чиқиб кетиши сабаб содир бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид

10:11 / 15.02.2025
Ғиждувонда яна бир уй портлагани маълум бўлди. Қурбон бор

10:18 / 13.02.2025
Ғиждувонда газ тўпланиб қолиши оқибатида уй портлади

16:51 / 09.02.2025
Санкт-Петербург яқинида мазут ортилган танкер чўка бошлади

12:37 / 07.02.2025