Санкт-Петербург яқинида мазут ортилган танкер чўка бошлади
Уст-Луга портида 130 минг тонна мазут юкланган Koala номли танкерда портлаш юз бергани таъкидланмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ленинград вилоятидаги Уст-Луга портида 130 минг тонна мазут юкланган Koala номли танкер чўка бошлади. Бу ҳақда Baza хабар берди.
«9 февралга ўтар кечаси Koala танкери (Антигуа ва Барбуда байроғи остида сузади) Уст-Лугадаги денгиз портида эди. Танкер бортида 24 кишидан иборат экипаж бўлган», дейилади хабарда.
Манбаларга кўра, ҳодисага кемадаги портлаш сабаб бўлган. 9 февралга ўтар кечаси кемага мазут ортилган ва у жўнаб кетишга тайёрланаётган эди. Тахминларга кўра, портлаш шундан кейин содир бўлган. Экипаж тез орада қирғоққа чиқиб олган, аммо танкерга сув кириб, чўка бошлаган.
Маълумки, танкер экипажи 24 кишидан иборат бўлиб, улар Россия,Гуржистон ва Индонезия фуқаролари.
Порт Санкт-Петербург шаҳридан 165 км узоқликда жойлашган. Ҳозирча танкердан мазут оқиб чиққани ҳақида маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид

19:35 / 02.05.2025
Bloomberg: Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимларни кучайтириш вариантларини тайёрлади

22:09 / 01.05.2025
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди

17:33 / 01.05.2025
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог

14:30 / 01.05.2025