Обама АҚШ президентлигига қайтиш ҳақидаги сўровга ҳазил билан жавоб қайтарди

Фото: .nbcnews.com
АҚШ президенти Барак Обама унга яна президент бўлишга рафиқаси ижозат бермаслигини айтиб ҳазиллашди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Оқ уйда испан тилида сўзлашувчилар мероси ойлигига бағишланган маросимда аудиториядаги аёллардан бири Обамага "Яна 4 йилга қолинг" деб ҳайқирган. "Мен буни қила олмайман, рафиқам Мишель менга "етар" дейди", деб ҳазил жавоб қилди.
Оқ уй матбуот хизмати мухбирларининг айтишича, Обаманинг бу луқмаси ҳаммада кулгу ва жонланиш уйғотган.
Сўнгра ёнида вице-президент Жозеф Байден турган Обама жиддий оҳангга ўтиб, "биз кетишимиз керак" деб ўз сўзларини давом эттирган. "Биз бу ерда бир-биримизни тилка-пора, бир-биримизни ёмонотлиқ қилиш ва бирор бир гуруҳ бошқа гуруҳдан кўра кўпроқ ғалабага муносиб эканлиги ҳақида фикр пайдо бўлмаслиги учун қолмоқчимасмиз", деб жавоб қилди Обама.
АҚШдаги навбатдаги президентлик сайловлари 8 ноябрда бўлиб ўтади. Янги президент 2017 йил 20 январда инаугурация қилинади. Бунгача Обама ўз президентлик вазифаларини бажаришни давом эттиради.
Мавзуга оид

12:57 / 17.02.2025
Акаев, Янукович, энди Асад – Москвадан паноҳ топган собиқ ҳукмдорлар

22:49 / 11.02.2025
Руминия президенти вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди

14:12 / 26.01.2025
250 йилдан буён ўзгармай келаётган сиёсат ва қонун устуворлиги – АҚШ қандай қилиб қудратли давлатга айланди?

20:03 / 30.12.2024