Хива буюм бозорида ёнғин чиқди 

Жамият 20:36 / 24.07.2023 22421

24 июль куни Хоразм вилояти, Хива шаҳри буюм бозорида ёнғин содир бўлди. 

Қайд қилинишича, «Сангар» маҳалласи, Элобод кўчасида жойлашган Хива буюм бозори худудидаги кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат дўконларида ёнғин чиққан. Бу ҳақда соат 17:42 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган. 

12 та ёнғин-қутқарув экипажи манзилга соат 17:50 да етиб бориб, ёнғинни қуршаб олган. 

Kun.uz манбаси берган маълумотга кўра, соат 20:00 ҳолатига ёнғин ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида жисмонан жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда. 

Ёнғин кўлами ва етказилган зарар ҳақида маълумот берилмади.

Кўпроқ янгиликлар