Украина Киевга янги тунги ҳужумлар ҳақида хабар берди

Жаҳон 11:41 / 26.05.2023 8677

Дастлабки маълумотларга кўра, Киев ҳаво ҳудудидаги барча душман нишонлари ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан аниқланган ва уриб туширилган.

Бундан олдин Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Бердянскда кучли портлашлар содир бўлганди. 

Украина расмийларига кўра, Россиянинг бир нечта С-300 зенит-ракета комплекслари йўқ қилинган. 

«Украина Қуролли кучларининг ўта аниқ иши туфайли босқинчилар С-300 қурилмаларини йўқотди», — деб хабар берди Бердянск шаҳар ҳарбий маъмурияти.

Россия томонидан тайинланган «ҳокимият» ва Россия давлат матбуоти шаҳар чеккасида портлашлар содир бўлганини тасдиқламоқда.

Кўпроқ янгиликлар