Фото: Президент истироҳат боғидаги одамлар билан мулоқот қилди

Ўзбекистон 22:33 / 26.05.2023 14053

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлди.

Бу маскан 2019 йилда хорижий компанияга ижарага берилган эди. Ўтган вақтда 12 миллион долларлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, шароитлар яхшиланди. 43 та янги аттракцион ўрнатилиб, уч юздан зиёд иш ўрни яратилди.

Илгари боққа кунига 30 минг атрофида меҳмон келган бўлса, реконструкциядан сўнг ўртача 60 минг киши ташриф буюрмоқда.

Давлат раҳбари боғ бўйлаб юриб, одамлар билан суҳбатлашди. Болажонларга меҳр кўрсатиб, эзгу тилаклар билдирди.

Кўпроқ янгиликлар