Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида йирик ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Бугун, 25 май куни соат 02:30 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани «Миришкор» МФЙ Чирчиқбўйи кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектига қарашли ҳудудда чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида сиғим ёрилиб кетиши натижасида ёнғин юзага келган.
Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:32 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:09 да ўраб олинган ва соат 03:16 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 150 квадрат метр майдонда чиқинди мой маҳсулотлари ёнган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.