Mirabad Avenue'да Рамазон ойи муносабати билан 15% чегирма мавжуд

Жамият 17:20 / 03.04.2023 10899

15% чегирма 21 апрелга қадар Mirabad Avenue резиденциясидаги барча хонадонлар учун амал қилади. Бу имтиёзли шартларда юқори даражадаги кўчмас мулк сотиб олиш учун ажойиб имконият.

Сотиб олиш мумкин бўлган хонадонлар сони чекланган — резиденцияда сотувнинг якуний босқичи аллақачон эълон қилинган. Ўзингиз учун идеал хонадон режасини топинг!

Барча мавжуд хонадон режалари билан mirabad.uz сайти ёки савдо офисида танишишингиз мумкин.

Айни пайтда учинчи босқич А ва Б блокларида хонадонлар сотилмоқда. Қурилаётган уйларда 9 ва 12 қаватли уйларнинг асоси қуриб битказилди, фасад ишлари бошланди. Шу билан бирга, А блокидаги хонадонлар 60 фоизга, Б блокидаги хонадонлар эса 85 фоизга сотилган.

Биринчи босқич C блокидаги 418та хонадоннинг сўнггиси қолди. Иккинчи босқич (276 хонадон) тўлиқ сотиб бўлинган.

Mirabad Avenue ҳудудида аҳолининг қулайлиги учун қуйидагилар мавжуд:

- дам олиш жойлари, болалар майдончалари, сув ҳавзалари ва ободонлаштирилган хусусий ҳовли-боғлар;

- люкс брендларга эга шопинг-авеню;

- 32та муассасага мўлжалланган ресторанлар ва қаҳвахоналар бульвари;

- меҳмонхона типидаги лобби ва консьерж хизмати;

- давлат рақамларини аниқлаш тизимига эга икки даражали автотураргоҳ ва резиденция меҳмонлари учун алоҳида автотураргоҳ;

- 24 соатлик хавфсизлик ва видео кузатув.

Нью-Йоркнинг энг машҳур ва обрўли кўчаси - Бешинчи авеню муҳитидан илҳомланган резиденция инфратузилмаси алоҳида эътиборга лойиқдир.

Резиденция ҳудудидаги шопинг-авеню Podium, Glamour Avenue, New Millennium, шунингдек Valentino ва Brunello Cucinelli люкс моно-бренд бутиклари учун ўз эшикларини очди. Жорий йилда дунёга машҳур мода уйларининг яна кўплаб бутиклари, шунингдек, машҳур франшизаларнинг қаҳвахона ва ресторанлари очилиши режалаштирилган.

Фойдали таклифдан фойдаланинг — 15% чегирма билан премиум кўчмас мулк сотиб олишга улгуринг!

Батафсил маълумот учун савдо офисимизга ташриф буюришингиз ёки қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: (+998) 78-150-22-22.

Савдо офисининг манзили: Миробод кўчаси, Mirabad Avenue резиденцияси, «D» блок.

Телеграм чатбот: t.me/mirabad_avenue_bot

Телеграм канали: t.me/mirabad_avenue

Instagram: @mirabad_avenue

Facebook: fb.com/mirabad.avenue

Сайт: mirabad.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар