Beeline Uzbekistan мамлакатда фаолиятини бошлаганидан бери “яшил” акцияларда қатнашиб келади. Шу боис, 2021-йилдан бошлаб, яъни умуммиллий “Яшил Макон” лойиҳаси ишга туширилгандан сўнг, оператор уни амалга оширишда иштирок этмоқда. Бу нафақат мавжуд ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, балки Ўзбекистон халқи манфаатлари йўлидаги фаол ҳаракатлардир.
Пойтахтдаги 255 мактабда ўтказилган акция таълим муассасаси раҳбариятининг сўровига биноан ўтказилди. Beeline’нинг 70 дан ортиқ ходимлари ўқитувчилар ва мактаб ўқувчилари билан биргаликда 160 туп дарахт ва 40 туп кўчат экиш учун келишди. Мактаб боғи ҳудуддаги энг яшил боғ бўлади!
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Теlegram: t.me/beelineuzbekistan
Тwitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/