Тошкентда интернет клубда юз берган жанжал оқибатида бир киши жароҳат олди

Жамият 11:46 / 02.03.2023 12203

Жорий йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 22:00 ларда Яккасарой туманидаги интернет клубларидан бирида, 2002 йилда туғилган А.Б. ва таниши 2002 йилда туғилган М.А. ўзаро гап талашиб қолганлиги сабабли улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Натижада фуқаро М.А. тан жароҳати олиб, касалхонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

“Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган хабарларни тарқатмасликларини, аҳоли орасида асосланмаган шов-шув кўтармасликларини сўраб қоламиз”, дейилади маълумотда.

Кўпроқ янгиликлар