Миллий гвардия ҳудудий ички ишлар органлари маъмурий биноларини қўриқлашни бошлайди

Ўзбекистон 11:03 / 25.11.2022 6997

2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” эълон қилинди.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ходимлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига доир имтиёзлардан фойдаланишида инсон омилини чеклайдиган автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш режалаштирилмоқда. 

Бунда:

  • Корея Республикаси тажрибасини (Корея миллий полиция университети Ye-saram давлат электрон платформаси) ўрганган ҳолда, ходимлар ва улар оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларидан фойдаланиши бўйича E-jamoat xavfsizligi ахборот тизими “Ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя” модулини яратиш;
  • ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларидан фойдаланиш борасидаги барча хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида E-jamoat xavfsizligi ахборот тизими “Ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя” модули орқали амалга ошириш;
  • ходимларга фойдаланилмаган таътиллар, олинмаган хизмат кийимлари учун пул компенсацияси тўлаш, ходимлар ҳаётини узоқ муддатли суғурталашига доир солиқ имтиёзидан фойдаланиши тартиби назарда тутилади.

Ҳудудий ички ишлар органлари маъмурий биноларини қўриқлашни Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан шартнома асосида амалга оширилиши тизимини жорий этиш ҳам мўлжалланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар