“Чегарасиз имкониятлар” - ОSON PUBG MOBILE CUP киберспорт турнири бўлиб ўтди

Жамият 17:00 / 24.11.2022 5461

Пойтахтимизда 20 ноябрь куни Westminster университетида PUBG MOBILE мобил турнири финал босқичи якунланди. Чемпионатда жами 300 дан ортиқ жамоа иштирок этиб, Ўзбекистон бўйлаб энг зўр жамоа номи учун кураш олиб бордилар.

 Мамлакатимизда киберспортга қизиқиш ҳар бир турнир билан ошиб бормоқда, ҳар бир оммавий тадбирда иштирок этиш истагида бўлганлар сони ҳам ортиб бормоқда, буни рўйхатдан ўтиш учун берилган аризаларнинг рекорд сони – 1500 дан ортиқ жамоалар ҳам кўрсатмоқда.

Тадбирнинг якуний қисми Westminster университетида бўлиб ўтди. Соат 12:00 дан жамоалар ўртасида финал босқичига саралаш ўйинлари бошланди. Маҳаллий киберспорт ташкилотлари ҳам: Energy Gaming, Game Point, Everest gaming, Danger Esports ва бошқалар яримфиналга чиқдилар.

 Тадбир Ўзбекистон ёшларининг “Чегарасиз имкониятлар” номи остида бўлиб ўтди, OSON, FRAG ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда жаҳон аренасида ёш ўйинчилар учун буюк келажакни кўрмоқда ва ўз кучини рўёбга чиқариш учун энг яхши шароитларни таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Турнир катта финалга чиқиш учун курашаётган 48 дан ортиқ сараланган жамоанинг яримфинал баҳслари билан бошланди. Турнирнинг сўнгги босқичи очилиши ОSON ва мусобақа ҳамкорларининг табрик сўзлари билан бошланди. Жамоалар умумий бешта босқичдан биринчисини бошладилар.

 Тадбирнинг онлайн трансляцияси ҳам бўлиб ўтди. Twitch платформасида FRAG томонидан ташкил этилган жамоа ҳар бир ўйиннинг энг муҳим воқеаларини шарҳлаб, кўрсатиб ўтди. Ўйинни 1000 дан ортиқ одам томоша қилди.

 Беш босқич натижасига кўра, чемпионат фаворитлари аниқланди. Everest gaming 74 очко билан сўзсиз ғолибга айланди. Ўйинчилар чемпионлик унвонига сазовор бўлишди.

Яқинда Ўзбекистонда киберспортни ривожлантириш бўйича янги қарор қабул қилинди, шу муносабат билан ОSON ушбу йўналишни ташкил этиш ва ривожлантириш борасида янада кўпроқ ҳаракатларни амалга оширади. Шунингдек, киберспортнинг бошқа йўналишларида иштирок этишга алоҳида эътибор қаратилади.

PUBG MOBILE ўйинчилари учун яхши янгилик: OSON орқали UC харид қилганингизда 5 % кешбэк олинг. Иловани юклаб олиш учун: https://app.oson.uz

Батафсил OSON тизими саҳифаларида кузатиб боринг:

Facebook |  Instagram | Youtube |Telegram |App 

Реклама

Кўпроқ янгиликлар