Ҳоландни тўхтатиб бўлмаяпти, «Барса» яна гуруҳда қолиб кетиши мумкин. ЕЧЛда 3-тур якунлари

Спорт 14:03 / 06.10.2022 34387

А гуруҳи

Амстердамдаги даҳшат

Аякс — Наполи 1:6
Голлар: Қуддус (9) — Распадори (18, 47), Ди Лоренцо (33), Зелиньски (45), Кварацхелия (63), Симеоне (81).
Аякс – Пасвеер, Ренсх (Бас, 84), Басси, Тимбер (Гриллич, 80), Блинд, Альварес, Тайлор (Классен, 72), Қуддус, Тадич, Бергейс (Бробби, 72), Бергвейн. 
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо (Дзаноли, 84), Рраҳмани, Ким, Оливера, Лоботка (Гаэтано, 80), Зелиньски (Ндомбеле, 46), Замбо-Ангисса, Лосано, Кварацхелия (Элмаз, 64), Распадори (Симеоне, 64).
Четлатиш: Тадич (73).

Ёзда Хвича Кварацхелия «Аякс»га ўтиши кутилганди, лекин амстердамликлар жамоасида қанот ҳужумчилари борасида ҳеч қачон муаммо бўлмаган, ҳозирда бу позицияда Бергвайн жавлон урмоқда. Айнан у ўйинда тезкор голни ташкиллаштирди ва қаторасига учинчи ўйинда Қуддусга голли пас берди. Аммо бу порлаш узоқ вақтга бўлмади, ҳақиқий шоуни эса устроил Хвича уюштирди. У товони билан пас бериб Оливерани олдинга чиқарди, у эса ўз навбатида кечанинг яна бир қаҳрамони Распадорига идеал пас узатди.

Бўлим ўрталаридан ўтиб Кварацхелия бурчакдан жарима зарбасини ижро этиб, тўпни Ди Лоренцонинг бошига ташлаб берди. Биринчи бўлимдаги фақат учинчи гол грузин вингери иштирокисиз амалга ошди, бўлим охирида «Наполи» ҳужумга чиққанида «Аякс» ҳимоячилари позицияларини йўқотиб қўйишди ва майдон марказидан югуриб борган Зелиньски орадаги фарқни оширди. Жамоалар танаффусдан қайтиши билан майдон марказидаги прессингдан чиқиб келган Замбо-Ангисса юқори спорт формасида бўлиб турган Распадорининг иккинчи голига ҳаммуаллифлик қилди.

Якунда «Наполи» Италиянинг гуруҳ босқичи 3-турига келиб 10 дан ортиқ гол урган илк жамоасига айланди, аниқроғи голлар сони 13 тага етди, Хвича захирага олинишидан олдин Распадори билан девор услубида ўйнаб, ҳисобни янада йириклаштирди. Шундан сўнг кечанинг қаҳрамонлари хотиржам захира ўриндиғига йўл олишди.

«Аякс» еврокубокда бир ўйинда 5 та гол ўтказиши охирги бор 1980-йилларда «Бавария»га қарши ўйинда кузатилганди, аммо жамоанинг даҳшатли туши давом этди: мезбонлар етакчиси Тадич майдондан четлатилди ва Распадорининг ўрнига тушган Жованни Симеоне олтинчи голни урди. Ўзининг таниқли отасидан фарқли ўлароқ Жованнининг бу турнирдаги ишлари яхши кетмоқда. Кварахцелия эса — топ даражадаги футболчи эканини ва «Аякс»га ўтмагани тўғри қарор бўлганини яна бир бор намойиш этди.

Ливерпул — Рейнжерс 2:0
Голлар: Александер-Арнольд (7), Салоҳ (53, пенальти).
Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 90+3), Матип, ван Дейк, Цимикас, Ҳендерсон (Фабиньо, 70), Тиаго Алькантара (Милнер, 81), Салоҳ, Жота (Фирмино, 69), Диас, Нуньес (Эллиотт, 80). 

Сўнгги вақтларда Александр-Арнолд — қаттиқ танқидлар нишонида қолмоқда. Аммо «Рейнджерс»га қарши ўйинда «Ливерпул» ҳимоячиси ниҳоят ўзини кўрсатди ва жарима зарбасидан ажойиб гол уриб ҳисобни очди. Бу унинг ўзи учун қандайдир алоҳида ҳодиса эмас, аммо мерсисайдликлар асосий еврокубокда 2014 йил декабридан буён жарима зарбасидан гол урмаганди, ўшанда бу ишни Стивен Жеррард қилганди.

Ҳозирда «Астон Вилла»га устозлик қилаётган собиқ футболчи сешанба оқшомида ўз фаолиятидаги бу икки жамоанинг ўзаро тўқнашувини томоша қилиш учун келди. У клублардан бирига футболчилик фаолиятини бағишлаган, иккинчисида бош мураббий сифатида бошлаган. Майдонда эса мезбонлар иккинчи бўлимда муваффақиятини ривожлантиришди ва Диас пенальти ишлагач, Салоҳ меҳмонларнинг 39 ёшли посбони Макгрегорга гол урди. Шотландиялик фанатлар трибуналарда майдондаги футболчилардан кўра жонлироқ кўринишди.

12 октябр. Наполи — Аякс, Рейнджерс — Ливерпул.

B гуруҳи

Бельгия тавқи лаънати

Брюгге — Атлетико 2:0
Голлар: Сова (36), Ютгла (62).
Атлетико – Облак, Молина, Савич, Хименес (Кондогбиа, 46), Рейнилду, Льоренте (Корреа, 33), Карраско (Фелиш, 80), Коке, Витцель, Гризманн, Мората (Кунья, 65).
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Гризманн (76).

Сенсация кўрсатиб гуруҳ етакчиси бўлиб олган «Брюгге» «Атлетико»ни ҳам ҳайрон қолдирди. «Матрасчилар» босим уюштираётган ва вазиятлар яратаётганди, кейин эса «Барселона»нинг собиқ форварди Ютгла соло ижро этиб, бўш дарвоза қаршисидаги Совани тўп билан таъминлади.

Шундан кейин барча ўйиндан олдинги статистикани эслай бошлади, унга кўра Бельгия — мадридликлар учун ўта ноқулай мамлакат, улар бу ерда бирор марта ғолиб бўлишмаган. «Брюгге» эса ҳисобни очиб олгач, рақибни қийнай бошлади. Ютгла эса «Атлетико» учун ҳақиқий даҳшатга айланди. Агар Облак бўлмаганида ушбу форвард биргина гол билан чекланмасди. Бельгияликлар клуби уч ўйинда гол ўтказмасдан ғалаба қозонди — бу ҳақиқий фантастика.

Порту — Байер 2:0
Голлар: Сануси (69), Галено (86).
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Шик (45).
Четлатиш: Фримпонг (88, Байер).

«Драгау»даги ўйинда VAR кўп бор вазиятга аралашди. Аввалига «Байер» Ҳадсон-Одоининг голидан маҳрум этилди - ҳужум бошланиш чоғида қоида бузилгани учун. Кейин «Порту» футболчилари ҳакам пенальти бермаганида эрта қувонишди, видеотакрордан кейин барибир қўл билан ўйин учун пенальти қўйилди, аммо яқинда Чехия терма жамоаси сафида Миллатлар лигаси ўйинида 11 метрдан гол ура олмаган Шик Диогу Коштега қарши дуэлни ҳам бой берди. Дарвозабоннинг бу қаҳрамонлиги жамоа муваффақияти дебочаси бўлди, иккинчи бўлимда жамоа қарши ҳужумларда икки гол урди.

12 октябр. Атлетико — Брюгге, Байер — Порту.

С гуруҳи

Бенуқсон «Бавария»

Бавария — Виктория Пльзень 5:0
Голлар: Сане (7, 51), Гнабри (13), Мане (21), Шупо-Мотинг (59). 
Бавария – Нойер, Мазрауи, Упамекано (Павар, 72), де Лигт, Дэвис (Станишич, 46), Горетцка (Забитцер, 73), Гравенберх, Мане, Гнабри, Сане (Тель, 58), Мусиала (Шупо-Мотинг, 46). 

Ўлим гуруҳида «Бавария» яққол фаворит экани аввалги турлардаёқ маълум бўлиб улгурди. «Барселона» ва «Интер» иккинчи ўрин учун курашмоқда, бу икки рақибни ҳам енгиб бўлган мюнхенликлар учинчи турда аутсайдерни мағлуб этиб, орадаги фарқни ошириб олиш имкониятига эга бўлди. «Виктория» бу қарама-қаршиликда ожиз эди, немислар биринчи голни уриши учун биринчи ҳужумнинг ўзи етарли бўлди ва Сане тўпни дарвоза тўсини остидан йўллади.

Воқеалар ривожи шуни кўрсатдики, чехлар нафақат мюнхенликлар даражасида эмас, балки Чемпионлар лигаси даражадасида ҳам эмас. Мезбонлар худди машғулот вақтидагидек осонлик билан ҳаракат қилишди, масалан Мане манекенларни алдаб ўтгандек ҳаракатланиб, ўз голини урди. Бу Чемпионлар лигаси тарихидаги 9500-голга айланди.

«Бавария» турнирнинг гуруҳ ўйинларидаги мағлубиятсиз сериясини 31 ўйинга етказди ва «Реал»нинг рекордини янгилади. Мюнхенликларнинг бу сериядаги яна бир тарихий натижаси — қаторасига ўн ғалаба.

Интер — Барселона 1:0
Гол:
Чалхонўғли (45+2).
Интер – Онана, Дармиан (Гозенс, 77), де Врей (Ачерби, 77), Шкриньяр, Бастони, Димарко (Думфрис, 76), Мхитарян, Чалхонўғли (Аслани, 85), Барелла, Корреа (Жеко, 57), Мартинес.
Барселона – тер Стеген, Роберто, Кристенсен (Пике, 58), Гарсия, Алонсо (Бальде, 64), Бускетс, Педри, Гави (Кессиэ, 83), Левандовски, Дембеле, Рафинья (Фати, 64).

«Интер» чуқур инқирозда. А Сериянинг дастлабки саккиз турида «неррадзурри» атиги 12 очко тўплади, тўрт ўйинда мағлуб бўлди. Қора-кўклар ўтган мавсум давомида жами шунча мағлубият қайд этишганди. 2020/21 йиллардаги чемпионлик мавсумида атиги уч мағлубият бўлганди. Чемпионлар лигаси стартида «Интер» ўз уйида «Бавария»га ҳеч қандай қаршиликсиз таслим бўлди.

Муаммо гуруҳдаги рақиблар — «Бавария» ва «Барселона» эканида эмас. Асосийси «Интер»да алоҳида ёрқин ўйин кузатилмаяпти. Қолаверса, Хорватия терма жамоаси йиғинида жароҳат олган Марсело Брозович сафдан чиқди — у сардор, етакчи ва жамоанинг мияси ҳисобланади, майдон марказида ўйин у орқали қурилади. Футболчилар формада эмаслигидан ташқари, Симоне Индзагининг мураббийлик ечимларига ҳам саволлар бор.

Аммо «Барселона»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида «Интер» намунали ўйнади — концентрация бўйича ҳам, тактик пландан ҳам. Жамоа қуйи ва ўрта блокда тиғиз жойлашиб, тезкор қарши ҳужумларга чиқди — бунда янгилик йўқ, аммо ижро ажойиб даражада бўлди. Бўлим давомида «Барселона» тўпга эгалик қилиш бўйича 69 фоизлик устунликка эга бўлса-да (165 тага қарши 378 та пас берилди, етти бор бурчак зарбаси ижро этилди), рақиб дарвозаси қаршисида бирорта хавфли вазият ярата олмади.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса қарши ҳужумда эмас, рақиб жарима майдони атрофидаги бир неча уринишлардан кейин Ҳоқон Чалхонўғли жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. Туркиялик футболчи 6 йилдан буён ЕЧЛда гол уролмаётганди, унинг турнирдаги сўнгги голи «Байер» сафида Москванинг ЦСКА клубига қарши ўйинда урилганди.

Иккинчи бўлим ўрталарига бориб мезбонлар деярли қарши ҳужум қилмай қўйишди. Кейин Андре Онана тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва Педри дарвозани ишғол этди — камерунлик дарвозабон бахтига тўп Педрига боришда Ансу Фатининг қўлига текканди ва рефери Златко Винчич VAR орқали вазиятни кузатгач, голни бекор қилди.

«Интер» шундан кейин ҳам жарима майдони атрофида ҳимояланиб ўйнашда давом этди, лекин «Барселона»нинг ўйинида ҳам алоҳида ўзгаришлар бўлмади — каталонияликларга тезкорлик ва драйв етишмади. Хави келгач яна очилган Усмон Дембеле бу ўйинда фойда келтира олмади.

«Барселона» ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин эди, қанотдан тўп узатиб берилганида Дензел Дюмфрис қўли билан ўйнади, аммо Винчич ҳам, унинг видеоассистентлари ҳам пенальти белгилаш учун асос кўришмади. Педрининг голи бекор қилинган вазиятдаги эътирозлари учун сариқ карточка олган Хави бу вазият борасидаги фикрларини ўйиндан кейин билдирди. У Миланда жамоани тунашгани ҳақида гапирди, лекин факт шуки унинг жамоаси жуда ўртамиёна ўйин намойиш этди.

Энди каталонияликлар қаторасига иккинчи мавсум Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида қолиб кетиш хавфи остида қолмоқда. Агар «Барселона» кейинги ҳафтада ўз уйида «Интер»ни енга олмаса, жуда оғир аҳволга тушиб қолади.

12 октябр. Виктория Пл — Бавария, Барселона — Интер.

D гуруҳи

Дарвозабон ўйинни барбод қилди

Марсел — Спортинг 4:1
Голлар: Санчес (13), Ҳарит (16), Балерди (28), Мбемба (84) — Тринкау (1).
Марсел – Лопес, Клосс (Каборе, 33), Мбемба, Байи (Жиго, 77), Балерди, Тавареш, Верету (Ронжье, 62), Ҳарит (Жерсон, 77), Гендузи, Санчес, Ундер (Гуйе, 62). 
Спортинг – Адан, Эшгайю, Сен-Жюст (Марса, 46), Рейс, Инасиу, Сантуш (Паулинью, 46), Угарте (Назинью, 46), Гонсалвеш (Александропулос, 46), Морита, Эдвардс (Исраэль, 26), Тринкау.
Четлатиш: Адан (23).

Аввалги турларда бирорта очко ололмаган «Марсел» бу ўйин арафасида мухлислар кўмагидан ҳам маҳрум бўлди. «Айнтрахт»га қарши ўйиндаги ҳаракатлар туфайли УЕФА «Велодром» трибуналарини бўш қолдиришга қарор қилди. Стадионга фақат «Спортинг»нинг бир гуруҳ мухлисларигина киритилди ва улар 51-сониядаёқ ўз севимлиларининг голига гувоҳ бўлишди. Аммо португалияликларнинг қувончини жамоа дарвозабони Адан йўққа чиқарди.

Аввалига у тўпни узоқлаштиришда сусткашликка йўл қўйиб, Алексис Санчес ҳисобни тенглаштиришига имкон берди. Кейин эса унинг улоқтирган тўпига майдон марказида Гендузи эга чиқди ва бу «Марсел»нинг иккинчи голи билан якунланди.  Аданнинг «бенефис»и жарима майдони ташқарисида қўл билан ўйнагач, майдондан четлатилиши билан якунланди. Унинг ўрнига туширилган Исраэл бир неча дақиқа ўтиб Балердидан гол ўтказиб юборгач, ўйин тақдири амалда ҳал бўлди. Қизиқ томони, марселликлар Чемпионлар лигасида сўнгги тўрт ғалабасига биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган ўйинларида эришган.

Айнтрахт — Тоттенҳэм 0:0
Айнтрахт – Трапп, Ҳасебе, Ндика, Тута, Якич, Роде (Пеллегрини, 71), Соу, Камада, Линдстрем (Эбимбе, 87), Коло-Муани (Борре, 57), Кнауфф.
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Лангле (Дэвис, 78), Ромеро, Перишич (Сессеньон, 71), Ҳёйбьерг, Бентанкур, Сон, Кейн, Ришарлисон (Хиль, 79).

12 октябр. Спортинг Л — Марсел, Тоттенҳэм — Айнтрахт Ф.

E гуруҳи

«Челси» кўтарила бошлади

Челси — Милан 3:0
Голлар: Фофана (24), Обамеянг (56), Жеймс (62).
Челси – Аррисабалага, Жеймс, Силва, Кулибали, Фофана (Чалоба, 38), Чилуэлл, Ковачич (Жоржиньо, 66), Лофтус-Чик, Маунт (Ҳавертц, 74), Обамеянг (Галлаҳер, 65), Стерлинг (Броя, 75). 
Милан – Тэтэрушану, Дест, Томори, Калулу, Балло-Туре, Крунич (Габбия, 65), Бинносир (Побега, 73), Тонали, де Кетеларе (Ребич, 65), Жиру (Ориги, 73), Леау (Диас, 72).

Кўклар мураббийни алмаштирганига бир ой бўлди, аммо бу вақт ичида Грэм Поттер жамоа билан фақат икки ўйин ўтказишга улгурди — Чемпионлар лигасида «Зальцбург»га қарши ва дам олиш кунларида АПЛда «Кристал Пэлас»га қарши ўйин. Терма жамоа ўйинлари учун олинган танаффус янги мураббий жамоа билан яқиндан ишлашига имкон бермади. «Челси» Поттер даврида қандай ўйнай бошлашини ҳозирча фақат тахмин қилиш мумкин.

«Милан» эса жароҳатлар гирдобига тушиб қолди. Қизил-қоралар асосий дарвозабон Майк Меньян, майдон футболчилари Симон Кьер, Тео Эрнандес, Давид Калабрия, Алексис Салемакерс, Жуниор Мессиас, Алессандро Флоренци, Златан Ибраҳимовичсиз қолишган. Кьер, Калабрия ва Салемакерс «Эмполи»га қарши кечган сўнгги ўйинда сафдан чиқишди. Захирадан ўйинга қўшилган Дивок Ориги жароҳат туфайли бир ойдан буён ўйнамаётганди. 

Натижада «Милан» майдонда жуда нурсиз ўйин кўрсатди. Меҳмонлар ўз дарвозаси атрофидан қисқа паслар билан чиқишга уринди, аммо бу ўхшамади. Бундай ҳаракатлар «Челси»нинг голига олиб келди. Лондонликлар бурчак зарбалари серияси якунида ҳисобни очишди, Весли Фофана тўпни шунчаки дарвоза тўрига киритиб юборди. Бу вазиятда Исмаэл Бинносир тўпни узоқлаштиришда сусткашликка йўл қўйганди.

Миланликларнинг нурсиз ўйинини ранглантириши мумкин бўлган ягона футболчи — бу Рафаэл Леау. Португалиялик форвард биринчи бўлим охирида чиройли юриш қилиб борди — бу ҳужум якунида Шарль де Кетеларе берган зарбани дарвозабон қайтарди, Раде Круничнинг қайтган тўпга берган зарбаси юқоридан ўтиб кетди. Бу «Милан»нинг ўйиндаги илк зарбалари бўлди. Учинчи ва охиргиси биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда бўлди, Ориги бош билан хавфсиз зарба йўллади. Бу эпизод «россонери»нинг шу кечадаги ҳолатини кўрсатиб берди.

Меҳмонларга тезлик ва интенсивлик етишмади. «Челси» эса «Милан» ҳимоячилари Рис Жеймснинг узатмаси вақтида қанотларни адаштириб юбориши оқибатида рўй берди. Кўкларнинг собиқ футболчиси Фикайо Томорининг узатмани тўсишга бўлган уриниши жуда муваффақиятсиз чиқди - Обамеянг осонлик билан фарқни оширди. Учини гол ҳам миланликларнинг ёмон ҳаракатланиши оқибатида келиб чиқди, тўп олиб қўйилди ва қанотдан жарима майдонига кириб борган Жеймс якуний ҳисобни ўрнатди.

«Челси» турнир жадвалининг охирги ўрнидан кўтарилди, «Милан» бир ҳафтадан кейинги жавоб ўйинига яхшироқ таркибда бўлиши даргумон. Кейин кўклар «Зальцбург»га сафар қилади, бу жамоа биринчи даврада ютқазмаган ва гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Бу гуруҳда ҳамон ҳеч қайси жамоага плей-офф кафолатланмаган.

Зальцбург — Динамо Загреб 1:0
Гол: Окафор (71, пенальти).
Зальцбург – Кен, Дедич, Соле, Павлович, Ульмер (Вебер, 79), Зайвальд, Сучич (Гурна-Дуат, 90), Капальдо, Кьергор, Окафор (Адаму, 79), Шешко. 
Динамо З – Ливакович, Муҳаррами (Бочкай, 80), Теофиль-Катрин (Дрмич, 76), Перич, Шутало, Любичич, Адеми, Мишич, Иванушец (Батурина, 87), Оршич (Шпикич, 80), Петкович.

Зальцбургдаги ўйин тақдирини ўта қўпол фол ҳал қилди, белгиланган пенальтини ижро этган Окафор гуруҳ босқичи стартидаги уч ўйиннинг ҳар бирида гол урган илк швейцарияликка айланди. Австрия чемпионлари сафида турнирни бундай ёрқин бошлаш фақат Ҳоландга насиб этганди, Окафорнинг ўйинлари туфайли биринчи даврадан кейин «Зальцбург» гуруҳда биринчи ўринда ва плей-оффга чиқиш учун яхши имконият сақлаб қолмоқда.

11 октябр. «Динамо» — «Зальцбург», «Милан» — «Челси».

F гуруҳи

Родриго натижа келтирди

Реал — Шахтёр 2:1
Голлар: Родриго (13), Винисиус (26) — Зубков (39).
Реал – Лунин, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди, Кроос, Вальверде, Тчуамени (Камавинга, 75), Бензема, Винисиус, Родриго (Асенсио, 80). 
Шахтёр – Трубин, Конопля, Матвиенко, Бондарь, Михайличенко, Мудрик, Степаненко (Траоре, 88), Судаков (Журасек, 88), Бондаренко, Швед (Петряк, 67), Зубков (Сикан, 67).

Ла лигада кутилмаганда «Осасуна»га қарши ўйинда қоқилган мадридликлар «Шахтёр»га қарши ўйинда ўзларини оқлаб олишди. Ҳа, Зубков ватандоши Лунинни ранжитган ҳолда ажойиб гол урди, жароҳат олган Куртуа ўрнига дарвозани қўриқлаётган украиналик ишончли ҳаракат қилмаяпти, аммо бу гол ўйин натижасига таъсир қилмади. Агар иккинчи бўлим бошида Мудрикнинг юриши аниқ зарба билан якунланганида ўйинда воқеалар ривожи ўзгариб кетиши ҳам мумкин эди.

Умуман олганда «Реал» ўйинни назорат қилди, Чемпионлар лигаси ўйинларида катта саҳнага чиқадиган Родриго асосий еврокубокдаги голлари сонини 11 тага етказди, у 21 ёшида қаймоқранглилар афсонаси Раул билан бир хил натижа кўрсатмоқда. У Винисиус Жуниорнинг голига пас ҳам берди. «Сантьяго Бернабеу»даги оқшомнинг яна бир асосий воқеаси Карло Анчелоттининг Чемпионлар лигасидаги 102-ғалабаси қайд этилиши бўлди, бу орқали италиялик мутахассис Алекс Фергюсоннинг рекордини такрорлади.

Лейпциг — Селтик 3:1
Голлар: Нкунку (27), Силва (64, 77) — Жота (47).
Лейпциг – Гулачи (Бласвих, 13), Симакан, Орбан, Гвардиол, Раум (Ҳальстенберг, 81), Кампль (Айдара, 71), Шлагер, Собослаи (Поульсен, 82), Силва, Вернер (Форсберг, 71), Нкунку. 
Селтик – Ҳарт, Юранович, Уэлш, Йенц, Тэйлор, Макгрегор (Абильгор, 38), О`Райли (Ҳакшабанович, 75), Ҳатате (Маккарти, 82), Жота, Маэда (Форрест, 75), Фуруҳаси (Якумакис, 82).

Бу жуфтлик амалда плей-офф учун курашни ким давом эттиришини ҳал қилиб олди. Чоршанба куни «Лейпциг» илк дақиқаларданоқ «Селтик»дан кўра фаолроқ бўлди. «Ҳўкизлар»ни дарвозабон Гулачи ўйин бошидаёқ жароҳат олиб сафдан чиққани ҳам тўхтата олмади ва танаффусга қадар улар биттадан кўпроқ гол уриши мумкин эди. Аммо Нкункунинг бир голи офсайд туфайли бекор қилинди, Вернер эса яна бир бор қулай вазиятларни йўққа чиқариш бўйича қобилиятини намойиш этди.

Якунда бу қимматга тушиши мумкин эди, иккинчи бўлим меҳмонларнинг голи билан бошланди ва «Лейпциг» яна барини бошдан бошлашига тўғри келди. Шу билан бирга ҳадеганда мезбонларнинг омади келавермади, вазиятлардан бирида тўп устунга тегди, Собослоининг голи ҳам бекор қилинди. Аммо «Селтик»ни Ҳарт уялтирди, у «Спортинг» посбони Аданнинг ишини такрорлади. Англиялик дарвозабон тўпни Андре Силвага совға қилди ва у голсиз сериясига икки гол билан барҳам берди - у охирги бор август ойида Германия кубоги доирасида тўртинчи дивизион жамоасига гол урганди.

11 октябр. «Селтик» — «Лейпциг», «Шахтёр» — «Реал».

G гуруҳи

Севиляликларнинг ҳалокати

Севилья — Боруссия Д 1:4
Голлар:
Ан-Носири (51) — Геррейру (6), Беллингем (41), Адейеми (43), Брандт (75).
Севилья – Буну, Навас (Монтьель, 46), Гудель, Кармона, Салас, Теллес, Ракитич (Дилэйни, 62), Иско (Гомес, 62), Сусо (Ламела, 46), Жордан (Дольберг, 77), Ан-Носири. 
Боруссия Д – Майер, Менье, Зюле, Шлоттербек, Геррейру (Роте, 80), Жан, Брандт (Азар, 85), Ўзжан (Пападопулос, 85), Беллингем, Адейеми (Мален, 64), Мукоко (Модест, 80).

Мавсумни ўта муваффақиятсиз ўтказаётган «Севилья» тезкор гол ўтказиб юборди, кейин озчилик бўлиб қолишига сал қолди, бош ҳакам ҳимояга келган форварда Ан-Носирийни четлатмоқчи эди, аммо VAR вазиятга аралашди - «Боруссия» ҳужуми бошланишида қоида бузилгани аниқланди. Оқланган марокашлик эса иккинчи бўлимда ягона жавоб голини урди. Фақат бу гол жамоани қутқара олмади, чунки андалусияликлар ўйинда бурилиш ясаш учун бошқа имкониятлардан фойдалана олишмади, дортмундликлар танаффусга қадар ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйганди ва ўйинни ишонч билан назорат қилди.

Натижада «Севилья» 2002 йилдан буён илк бор қаторасига 4 ўйинда мағлубиятга учради. Бундай натижадан кейин Хулен Лопетегининг истеъфоси муқаррар бўлиб қолди.

Манчестер Сити — Копенҳаген 5:0
Голлар: Ҳоланд (7, 32), Хочолава (39, автогол), Маҳрез (55, пенальти), Альварес (75).
Манчестер Сити – Эдерсон, Канселу (Льюис, 57), Лапорт, Диаш, Гомес, Грилиш, Гундўған, Силва (Уилсон-Эсбранд, 66), Маҳрез, Ҳоланд (Палмер, 46), Альварес. 

Фото: Reuters

Бу сийқаси чиққан гап - аммо Ҳоланд яна гол урди. Икки бор. Қолаверса, ўз фаоллиги билан Хочолава автогол уришига сабабчи бўлди. Чемпионлар лигасида норвегиялик ҳужумчи гол машинаси режимида ишламоқда, у 22 ўйинда 28 бор рақиб дарвозабонларини ранжитган. Бу ўртача бир ўйинга 1,27 гол деганни, Opta ҳисобларига кўра, Ҳоланд бу кўрсаткич бўйича асосий еврокубокда қатнашган 98 жамоадан устун. Гвардиола танаффусда қотил ҳужумчисига дам беришга қарор қилди, акс ҳолда у голлари сонини оширишда давом этиши мумкин эди. Бундай снайпер билан «Манчестер Сити» кейинги турдаёқ плей-офф масаласини ҳал қилиши тайин.

11 октябр. «Копенҳаген» — «Манчестер Сити», «Боруссия» — «Севилья».

H гуруҳи

Лиссабон забт этилмай қолди

Бенфика — ПСЖ 1:1
Голлар:
Данилу (22, автогол) — Месси (22).
Бенфика – Влаходимос, Ба, Отаменди, А.Силва, Гримальдо, Мариу, Р.Силва, Флорентину, Фернандес (Эурснес, 78), Нерес (Пинью, 90+1), Рамуш (Дракслер, 78). 
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Данилу, Маркиньос, Мендеш (Бернат, 67), Руис, Верратти, Витинья, Месси (Сарабия, 81), Неймар, Мбаппе.

«Да Луж»даги ўйин турнинг ўзига хос ўйинларидан бири эди, «Бенфика» ҳам, «ПСЖ» ҳам терма жамоалар учун танаффус вақтида йўқотишларга учрамаганди. Агар Доннарумма бўлмаганида парижликлар биринчи бўлим ўрталарида мураккаб ҳолатга тушиб қолиши мумкин эди. Аммо италиялик посбон иккита қийин зарбани қайтарди, Мбаппе, Неймар ва Месси уюштирган ҳужумга эса аргентиналик юлдуз маҳорат билан нуқта йўқди.

Лео учун «Бенфика» у Чемпионлар лигасида гол урган 40-жамоа бўлди. Фақат унинг голи ғалаба учун етарли бўлмади, «Бенфика» ҳужум қилишда давом этди ва «Порту»нинг собиқ яримҳимоячиси Данилу Перейра ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Танаффусдан кейин «ПСЖ» босимни кучайтиришда давом этди, аммо жамоа мағлубиятга учраши ҳам ҳеч гап эмасди, аммо Доннарумманинг мўъжиза кўрсатиш лимити тугаб қолмади ва у ўйин охирида Рафа Силванинг юришини тўхтатиб қолди. «Бургутлар» анъанасини давом эттирди: улар ҳеч қачон ўз майдонида француз клубларига ютқазмаган. Жумладан Париж клубига ҳам, бу жамоа «Да Луж»да бунга қадар икки бор ютқазганди.

Ювентус — Маккаби Ҳайфа 3:1
Голлар: Рабьо (35, 83), Влаҳович (50) — Дэвид (75).
Ювентус – Шчесни, Данило, Бремер, Де Шильо (Сандро, 46), Паредес (Миретти, 85), Рабьо, Маккенни, Куадрадо (Бонуччи, 67), Ди Мария, Костич (Локателли, 66), Влаҳович (Кен, 73). 
Маккаби Ҳ – Коэн, Сундгрен, Батубинсика, Голдберг, Сек, Корню (Ҳазиза, 60), Шери, Абу-Фани (Лави, 72), Аль-Фаз (Рукавица, 84), Тшибота (Ацили, 60), Пьерро (Давид, 72).

Стартда муваффақиятсизликка учраган «Ювентус» ниҳоят ғалабага эришди. Туринликларга шунчаки «Маккаби» қиёфасидаги осон рақиб учради, дейиш ҳам мумкин, аммо Массимилиано Аллегри учун ижобий янгиликлар ҳам бор. Биринчидан, уч кун аввал «бьянконери»лар А серияда «Болонья»ни йирик ҳисобда таслим этишганди (3:0) ва бу жамоанинг 31 августдан буён илк ғалабаси бўлди. Иккинчидан, терма жамоага бориб келганидан кейин Ди Мария порлай бошлади. Чоршанба кунги ўйинни аргентиналикнинг учта голли узатмаси ҳал қилди. У ЕЧЛдаги голли узатмалар сонини 34 тага етказди, бу борада фақат Месси (35) ундан олдинда. Жамоа ҳали идеал ҳолатда эмас, аммо туннел охирида ёруғлик кўрина бошлади.

11 октябр. «Маккаби» — «Ювентус», «ПСЖ» — «Бенфика».

Кўпроқ янгиликлар