ДСҚ чек берилмагани ҳақида шикоят тушса, солиқ текшируви қандай ўтказилишини тушунтирди

Ўзбекистон 15:59 / 04.08.2022 3544

Бундай ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса техникаси (НКТ) қўлланилиши юзасидан сайёр солиқ текшируви ўтказилади.

Қуйидагилар текширади:

  • солиқ тўловчи томонидан фойдаланилаётган НКТ ва ҳисоб-китоб терминали тегишли қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги;
  • харидорларга НКТ чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар берилиши.

Солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ уни амалга ошириш дастурини тасдиқлайди, унда текширилиши керак бўлган масалалар рўйхати акс эттирилади.

Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштиришда ушбу дастурга асосан қуйидагилар текширилиши мумкин:

  • давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги ҳужжатлар, фаолият тури ва жойи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;
  • солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида мол-мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги.

Солиқ текшируви доирасида солиқ тўловчи — юридик шахслар ишчи-ходимлари ҳақиқий сони ва солиқ ҳисоботида акс эттирилган ишчи-ходимлар сонига мувофиқлиги текшируви амалга оширилиши мумкин.

Солиқ текшируви доирасида уни амалга ошириш дастурида назарда тутилган ҳолатлар бўйича текширув ўтказилиши керак.

Кўпроқ янгиликлар