Хитой Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди 

Жаҳон 22:29 / 20.04.2022 14017

Хитой Қуддуснинг тарихий мақомини ўзгартиришга қаратилган барча бир томонлама ташаббусларга қарши чиқади, деди ХХР ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин. 

«Биз Қуддуснинг тарихий мақомини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши чиқамиз», - деди у.

У Исроил хавфсизлик кучлари томонидан Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига нисбатан амалга оширилаётган провокациялардан хавотирда эканлигини билдирди. 

Вэнбин томонларни ўзини тутишга чақирди ҳамда Хитой Фаластин муаммосининг «рад этилиши ва унутилиши»га қарши чиқишини айтди. Унинг сўзларига кўра, «ярим асрлик адолатсизликка чек қўйиш зарур».

Дипломат халқаро ҳамжамият ва биринчи навбатда, йирик давлатлар «боши берк кўчага кириб қолган Фаластин муаммосига тик боқиши» ва тезроқ томонлар ўртасида тинчлик музокаралари бошланишига ёрдам бериши кераклигини таъкидлади.  

«Хитой Фаластин муаммоси ҳал бўлмагунига қадар Фаластин халқининг ҳақ ишини қўллаб-қувватлашда давом этади», - деди Вэнбин.

Кўпроқ янгиликлар