Самарқандда икки йигит таниш аёлни ўлдириб, ёқиб юборишди

Жамият 22:32 / 11.01.2022 3298

Маълум бўлишича, 2022 йил 7 январь куни соат 00:00 ларда 2002 йилда туғилган  М.Н. ва 2001 йилда туғилган М.Т. таниши 1997 йилда туғилган М.Қ. ва 1994 йилда туғилган Д.Й.ни Пастдарғом тумани, Истиқбол маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатмасдан келаётган ташландиқ мактабгача таълим муассасаси биносига олиб келган.

У ерда икки йигит ва икки қиз маст ҳолатда келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб қолишган. Шундан сўнг, йигитлар ошхона пичоғи билан Д.Й.нинг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, мурдани ёқиб юборишган.

2022 йил 7 январь куни Паст Дарғом туман прокуратураси томонидан М.Н. ва М.Т.га Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Улар жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Кўпроқ янгиликлар