Apple компанияси яқин вақт ичида учинчи авлод iPhone SE смартфонларини ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар берди ITHome.
Нашр манбаларининг маълумот беришича, учинчи авлод iPhone SE 4,7 дюймли IPS-дисплей ва Touch ID тугмасига эга бўлади.
Қурилманинг тезкор хотираси 3 гигабайтни ташкил этади. Смартфон 12 мегапикселли камера билан жиҳозланади.
Қайд этилишича, янги iPhone SE смартфонининг асосий хусусияти – 5G тармоғини қўллаб-қувватлашида. Таҳлилчилар унинг нархи ўзгармаслигини айтишмоқда. Смартфоннинг аввалги версияси нархи 400 доллардан бошланади.
Смартфон 2022 йилнинг биринчи ярмида тақдим этилиши режалаштирилган.