Фото: Британия шимолига кучли бўрон ёпирилди

Жаҳон 22:19 / 29.11.2021 10676

Бирлашган Қироллик метеорология хизмати шанба куни мамлакатнинг айрим қисмларида бошланган кучли шамолнинг тезлиги 44 метр/секундга етиши ортидан хавфнинг энг юқори – қизил даражасини эълон қилди. Кучли шамол оқибатида мамлакат шимолида 100 мингдан ортиқ инсон бир неча кун давомида электр энергиясидан узилиб қолган.

Кейинчалик хавф даражаси сариққа туширилган бўлса-да, аҳолидан огоҳликни сақлаш ва заруратсиз кўчага чиқмаслик сўралмоқда.

Британия Энергия тармоқлари ассоциацияси бўрон оқибатида инфратузилмага етган зарарни 2005 йилдан кейинги даврдаги энг каттаси деб атади.

Фото: BBC

Дам олиш кунлари Бирмингем атрофи ва Шотландиянинг айрим шаҳарларида бошланган кучли қор бўронлари темир йўл ва автомобиль транспорти ҳаракатини чеклаб қўйди. Англия Премьер-лигаси доирасидаги бир нечта футбол ўйинлари қолдирилди.

ОАВда табиий офат манзаралари акс этган суратлар кенг тармоқда.

Тўлқинларнинг кўтарилиши ортидан соҳилларга яқинлашмаслик сўралмоқда.
Фото: SIMON C WOODLEY
Қор бўйлаб кетаётган эркак. Шимолий Йоркшир.
Фото: Danny Lawson/PA
Дарем графлиги қирғоқларига урилаётган кучли тўлқинлар.
Фото: Charlotte Graham/Shutterstock
Ливерпулдаги қор қоплаган Ли-парк ҳудудининг дрон орқали олинган тасвири.
Фото: Peter Byrne/PA
Футбол стадиони танаффус вақтида қордан тозаланмоқда. “Иттиҳод” стадиони, Манчестер.
Фото: Getty Images
Ганнерсайд қишлоғида қор қоплаган кўчалардаги автомобиллар. Шимолий Йоркшир.
Фото: Danny Lawson/PA
Шимолий Йоркширдаги Баттертубс довонидаги қор тозаланмоқда.
Фото: Danny Lawson/PA
Шимолий Йоркширдаги Баттертубс довонида қорга тиқилиб қолган автомобил.
Фото: Danny Lawson/PA
Брун-Велли паркида маҳаллий аҳоли қорга бурканган табиатдан завқ олмоқда. Бернли.
Фото: Lindsey Parnaby/AFP/Getty Images
Кембрия кўчаларида ёғаётган қор.
Фото: Witt Woo / REX / Shutterstock
Кучли шамол таъсирида автомобиль устига қулаган катта дарахт.
Фото: SWNS
Қор билан қопланган Личфилд. Стаффордшир, Англия.
Фото: BBC
Устига дарахт қулаши оқибатида бир нафар полиция ходими вафот этган автомобили. Маҳаллий нашрлар, автомобилдан унинг шериклари чиқиб олганини айтишмоқда.
Фото: Newsline
Шамол Нортон марказидаги юзлаб дарахтларни йиқитди.
Фото: PA
Биркенхедда шамол тезлиги соатига 90 милга чиққан вақтда қулаган йирик дарахт.
Фото: AFP
Кучли шамол оқибатида айрим биноларнинг ғиштлари машиналар устига кўчиб тушди.
Фото: News.sky
Кўпроқ янгиликлар