Турин политехника университети олдидаги муштлашувда талаба ҳалок бўлди

Ўзбекистон 21:58 / 26.11.2021 45738

Тошкент шаҳрида 25 ноябрь куни Турин политехника университети дарвозаси ёнида 18 ёшли икки йигит ўртасидаги жанжал оқибатида бир талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, соат 13:00 атрофида университет дарвозаси олдида бир неча ёш йигитлар учрашган. Келишмовчилик оқибатида 18 ёшли А.Р. (талаба эмас) 18 ёшли Ш.Р.нинг (шу университет талабаси) юзига мушт туширган. Зарба туфайли у ерга йиқилган ва олган шикастлари оқибатида ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, Гумонланувчи қўлга олинган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Кўпроқ янгиликлар