Қашқадарёда М39 халқаро автомобил йўли ёқасида жойлашган мактаблар олдида махсус белгилар ўрнатилди

Жамият 15:00 / 12.10.2021 666

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида М39 халқаро автомобил йўли ёқасида жойлашган мактаблар олдида махсус белгилар ўрнатилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Деҳқонобод туманидан ўтган қисмида ҳайдовчилар ҳушёрлигини орттириш мақсадида катта йўл атрофида жойлашган мактаблар олдида махсус белгилар ўрнатилган.

Деҳқонобод тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Баҳром Назаровнинг маълумот беришича, халқаро автомобил йўли атрофида жами 14та мактаб жойлашган. Бугун 12 октябр куни мактаблар олдида йўлга махсус белгилар ўрнатилган. Белгилар йўлнинг ўртасига ўрнатиб чиқилган.

«Бу белгилар ҳудудда мактаб ўқувчилари ҳаракатланаётганини кўрсатиб, ҳайдовчилар ҳушёрлигини оширади. Бу орқали кўнгилсиз воқеалар олди олинади», дейди туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи.

Кўпроқ янгиликлар