Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳаётдан кўз юмди

Жамият 12:54 / 06.10.2021 10917

2021 йил 5 октябр куни соат тахминан 21:00ларда Яшнобод тумани, Жарқўрғон кўчасида 1998 йилда туғилган А.Ж. «Лада 11184» русумли автомобилни ишончнома асосида бошқариш давомида транспорт воситалари учун кутилмаганда чапга бурилган велосипедчини уриб юборган.

Тўқнашув натижасида велосипедни бошқарган, 1985 йилда туғилган Р.С. бадан шикастлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар