Бухорода жиноят содир этиб қочиб юрган шахс Зарафшон шаҳрида ушланди

Ўзбекистон 10:37 / 15.06.2021 843

Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан фирибгарликда айбланиб қидирув эълон қилинган шахс Зарафшон шаҳрида қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан 2021 йил 16 апрель куни ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, суд идораларидан яшириниб юрган Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган Н.С.га нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахс Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшириниб юрган манзили аниқланиб, ушланган ҳамда вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Таъкидланишича, мазкур шахс аввал ҳам фирибгарлик жиноятини содир қилгани учун судланган.

Кўпроқ янгиликлар