20 апрел – бир нечта солиқларни тўлашнинг охирги куни. Булар қайси солиқлар?

Ўзбекистон 07:54 / 17.04.2021 35293

20 апрел – фойда солиғи ва ҚҚС ҳисоботини, шунингдек, ер қаъридан олинадиган, норезидентлар даромадлари солиғи ҳамда ҚҚС ҳисоботини топширишнинг охирги куни.

Ҳар бир солиқ тури солиқ кодексида кўрсатилган тартибга мувофиқ тўланади.

20 апрел:

  • 2021 йил I чорак учун фойда солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни. Солиқ кодексининг 339-340 моддаларига мувофиқ, ҳисобот даврида фойда солиғининг ҳисоб-китоби тақдим этилади.
  • 2021 йил I чорак учун товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 259-моддаси иккинчи қисми ва 273-моддаси биринчи қисмига мувофиқ);
  • Март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ солиқ ҳисоботи тақдим этилади ва тўланади);
  • Март ойи учун норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни (Солиқ Кодексининг 355-моддаси биринчи қисмига мувофиқ);
  • Март ойи учун агар (март ойида) дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни (СКнинг 345-моддаси бешинчи қисми билан);
  • Март ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни (СКнинг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ);
  • Шунингдек, 23 апрел – апрел ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни ҳисобланади.

Aввалроқ, Давлат солиқ қўмитасининг АКТ департаменти директори Ҳаётжон Насруллоев ҳисобот топшириш даврида солиқ платформаларида техник носозлик юзага келган тақдирда солиқ тўловчилар нима қилиши тўғрисида Kun.uz саволларига жавоб берганди.

Кўпроқ янгиликлар