Ўзбекистонда EducationApply.com халқаро таълим платформаси ишга туширилди

Жамият 20:00 / 11.01.2021 3313

Олий таълим турли фанлардан билим ва кўникма беришдан ташқари, мустақил фикрлай олишга ҳам ўргатиши лозим. Бу жараёнда нетворкинг алоҳида аҳамият касб этади.

Таълим соҳасидаги EducationApply.com лойиҳаси устидаги ишлар 2020 йилнинг март ойида, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси Сабина Патель ташаббуси билан бошланган.

Мазкур лойиҳа EducationApply.Experts консалтинг ташкилотининг хорижда таълим олиш борасидаги янги йўналишидир.

2019 йилнинг сентябр ойида асос солинган ушбу ташкилот, абитуриентларга жаҳоннинг нуфузли таълим масканларида таълим олиш имконини беради. Шу жумладан, бепул тарзда билим олиш  имконияти ҳам яратилади.

Юқорида айтиб ўтилганлар билан биргаликда, талабалар ва таълим соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар томонидан жамланган медиа-контент асосида EducationApply.Media лойиҳаси ўз ишини бошлади.

Ушбу платформада дунёнинг бир қатор мамлакатлари олий таълим масканлари, коллежлари, хорижий тилларга ихтисослаштирилган ва тайёрлов дастурлари ҳақида рус, ўзбек ва инглиз тилларида батафсил маълумот мужассамлашган. Келгусида сайтнинг тиллар туркуми янада кенгайтирилиши режалаштирилган.

EducationApply.com ўзининг қулай иш тизими ва талаб этилаётган маълумотни тўлақонли етказиб бериши билан Сизни таълим масканларини излашга илҳомлантиради. Платформа ёрдамида Сиз таълим масканининг расмий сайтига боғланиб, махсус шакл асосида ҳужжатларингизни топшириб, Сизни қизиқтираётган саволларга жавоб олиш имконига эга бўласиз. Платформадан фойдаланиш мутлақо бепул.

Мухтасар қилиб айтганда:

  • EducationApply.com – таълим дастурларини бепул излаш платформаси.
  • EducationApply.Media – таълимга бағишланган медиа-контент.
  • EducationApply.Experts – махсус ҳужжатлар борасида тавсиялар ва хизматларни таклиф этувчи консалтинг ташкилоти.

Жамоамизда топ-50 таликка кирувчи йирик Европа университетларидан, шунингдек Айви лигаси халқаро мутахассислари фаолият олиб боришади. Биз талабгорлар ҳужжатларини синчковлик билан тайёрлаймиз – ҳар бир мутахассис портфолиосида 100дан зиёд талабаликка қабул қилинганлик намуналари бор.

Хорижий дастурлар бўйича координаторлар Сиз билан доимо алоқада бўлиб, Сизга она тилингизда амалий ва техник ёрдам кўрсатишади.

Мурожаат учун:

+998(90) 111- 46-00

info@educationapply.com

www.educationapply.com

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар