Фарғонада гиёҳвандлик моддасини 20 000 000 сўмга сотаётган шахс ушланди

Жамият 08:42 / 26.09.2020 3136

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Олтиариқ туманида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тадбир давомида Янгиқўрғон маҳалла ҳудудида Х.Х. "гашиш" гиёҳвандлик моддасини 20 000 000 сўм эвазига сотган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Х.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эслатиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар