ЕЧЛ чоракфиналига қуръа ташланди. Роналду кейинги босқичдаёқ «Реал»га қарши ўйнаши мумкин

Спорт 16:38 / 10.07.2020 22477

Демак чоракфинал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

  • «Манчестер Сити»/«Реал» – «Ювентус»/«Лион»
  • «Лейпциг» – «Атлетико»
  • «Барселона»/«Наполи» – «Бавария»/«Челси»
  • «Аталанта» – «ПСЖ».

Нимчоракфиналнинг жавоб ўйинларини ўтказишга улгурмаган жамоалар ўйинларни жавоб ўйинида мезбон бўлган жамоа стадионида ўтказгач, чорак финалнинг барча ўйинлари Португалияда турнир кўринишида ўтади.

Масалан, «Манчестер Сити» – «Реал» жуфтлигининг жавоб ўйини 8 август куни Англияда ўтказилади (Мадриддаги ўйинда «Манчестер Сити» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган). «Барселона» – «Наполи» жуфтлигининг жавоб ўйини 8 август куни Испанияда бўлади (Неаполдаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган). «Бавария» – «Челси» жуфтлигининг жавоб ўйини 8 август куни Германияда ўтади (Лондондаги ўйинда «Бавария» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган).

Чоракфинал ва яримфиналнинг барча ўйинлари Португалияда ўтказилади. Ўйинларга мухлислар киритилмайди. Ярим финал сеткаси ҳам аниқ бўлди. Унга кўра «Манчестер Сити»/«Реал» – «Ювентус»/«Лион» жуфтлиги ғолиби «Барселона»/«Наполи» – «Бавария»/«Челси» жуфтлиги ғолиби билан финал йўлланмаси учун ўйнайди. «Лейпциг» – «Атлетико» жуфтлиги ғолиби эса ҳал қилувчи ўйинга йўлланма олиш учун «Аталанта» – «ПСЖ» жуфтлигига қарши майдонга тушади.

Чоракфинал ва яримфиналнинг барча ўйинлари битта учрашувдан иборат бўлади.

Кўпроқ янгиликлар