Беларуснинг «Шахтёр» клуби Яхшибоев трансферини эълон қилди

Спорт 20:56 / 09.07.2020 9809

Солигорск шаҳри жамоаси 23 ёшли футболчини мавсум охирига қадар ижарага олди. Яхшибоев янги жамоаси сафида 22 рақамли футболкада тўп суради.

Яхшибоев «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланади. Мавсумнинг дастлабки қисмини у «Энергетик-БГУ» клубида ўтказди ва Беларусь чемпионатида 14та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уриб, 3та голга ҳаммуаллифлик қилди. 

Солигорскнинг «Шахтёр» клуби Беларусь чемпионатининг 16 туридан кейин 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар