01:42 / 24.05.2020
9507
Ғазо секторида коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Фаластиннинг Исроил ҳудудида жойлашган анклав ҳудуди Ғазо секторида коронавирус сабаб илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида айтилган.

Фото: AFP

Маълум бўлишича, яқинда Мисрда бўлиб қайтган 77 ёшли аёл Ғазода вируснинг илк қурбонига айланган. У 19 май куни Мисрдан қайтгач, карантинга олинганди. Бутун Фаластинда вирус юқтирганлар сони 423 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 346 нафари тузалган бўлса, 4 киши вафот этган. Ғазо секторида эса 55 кишида вирус аниқланган. Уларнинг 38 нафари касалхонада қолмоқда, 16 киши тузалган.

Маълумот учун, Ғазо сектори Фаластиннинг Исроил ҳудудида қолиб кетган анклав ҳудуди ҳисобланади. Ўрта Ер денгизи соҳилида жойлашган бу ҳудуднинг икки томони Исроил билан чегара ва жанубда Мисрга чегарадош. Ғазонинг Исроил билан чегара қисмлари жиддий қўриқланади. Мирс билан чегара эса бетон тўсиқлар билан ажратилган. Умумий ҳудуди 365 квадрат километр бўлган Ғазода 2 миллион атрофида фаластинликлар истиқомат қилади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top