Ўзсаноатқурилишбанкдан тадбиркорлар учун яна бир қулайлик

Жамият 09:00 / 27.03.2020 16263

Ўзсаноатқурилишбанк юртимиз аҳолиси ҳамда банк мижозларига масофадан кўрсатилган хизматлар сони ва сифатини ошириш баробарида уларнинг чўнтакбоплигини таъминлаш устида тинимсиз ишламоқда. Бу борада тадбиркорлик субъектларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эндиликда кўплаб тадбиркорларимизнинг беминнат ёрдамчисига айланиб улгурган – Ўзсаноатқурилишбанк онлайн банкинг хизматидан барча янги уланувчи юридик шахслар дастлабки 6 ой давомида мутлақо бепул фойдаланишлари мумкин бўлди.

Юридик шахслар учун "Банк-мижоз" ҳамда "Мобил банк" номли қулай тизимлар орқали барча зарур операцияларни осон ва тез амалга ошириш мумкин. Хусусан:

- ҳамкорларнинг исталган банкдаги бошқа ҳисоб рақамларига тўловларни амалга ошириш;

- Ўзсаноатқурилишбанк тизимида 24/7 режимида тўлов ҳужжатларини юбориш;

- ходимлар маошини уларнинг картасига ўтказиш;

- ҳисобдаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот олиш;

- коммунал тўловларни тўлаш ва яна бошқа кўплаб қулайликларга эга.

Шу ўринда Ўзсаноатқурилишбанк мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчига айланган бизнес субъектларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини эслатиб ўтамиз.

Қўшимча маълумотлар учун:

0 (800) 120-77-77 Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқ бепул

+998 71 200-43-43 Дунёнинг исталган жойидан қўнғироқ учун

+998 94 210-43-43 Telegram, WhatsApp, Viber, Imo, Skype, WeChat орқали хабарлар учун

Банк Ахборот хизмати

Кўпроқ янгиликлар