Коммунал тўловларни тўлашнинг 5 усули

Жамият 15:00 / 14.02.2020 25875

Бугунги кунда тўловларнинг янги – тезроқ ва қулайроқ усуллари мавжуд. Кўплаб тўловларни офисдан ёки уйдан, ҳатто дам олиш пайтида ёки чет элда иш сафарида бўлганингизда ҳам амалга оширишингиз мумкин.

Чунки ишлар сони ортиб, кундаги соатлар вақти чўзилмаганда, ҳеч ким коммунал тўловларни тўлаш учун ўз вақтини почта ёки банк навбатларида ўтказишни истамайди. Сиз эса вақтингизни қандай тежаш мумкинлиги тўғрисида қуйида ўқинг.

1. Click Evolution иловаси орқали тўловларни амалга ошириш (иловани шу ердан юклаб олишингиз мумкин)

Бугунги кунда ушбу илова орқали турли хизматларга тўлаш имкониятлари мавжуд. Тўловларнинг катта қисмини коммунал тўловлар ташкил қилади.

Ушбу тўлов шаклининг оммабоплиги тўловчининг ҳисобига пул маблағларини ўтказишнинг қулайлиги ва юқори ишончлилиги билан изоҳланади.

Коммунал тўловларни амалга ошириш учун сиз «тўлов» бўлимида қайси хизматларни («коммунал тўловлар»), кимга (қайси таъминотчига) ва қанча миқдорда тўлашни танлашингиз зарур, кейин керакли маълумотларни (тўловчининг шахсий маълумотларини) киритишингиз керак.

2. Click телеграм-боти орқали тўловларни амалга ошириш

Яна бир оддий ва ишончли тўлов усули бўлиб, бунинг учун Ўзбекистонда оммабоп бўлган телеграм мессенжери орқали @clickuz ботидан рўйхатдан ўтишингиз керак. Шунингдек, «тўлов» бўлимида қайси хизматларни («коммунал тўловлар»), кимга (қайси таъминотчига) ва қанча миқдорда тўлашни танлашингиз керак, сўнгра керакли маълумотларни (тўловчининг шахсий маълумотларини) киритишингиз керак.

3. Click.uz электрон саҳифадаги шахсий кабинет орқали тўловларни амалга ошириш

Агар сизга компьютер орқали тўловларни амалга ошириш қулай бўлса (экраннинг катталиги ёки интернет тезлиги каттароқ бўлгани туфайли), унда уни Click.uz саҳифасидаги шахсий кабинет орқали осон амалга оширишингиз мумкин. Click иловаси бириктирилган телефон номер, шунингдек, PIN кодини киритганингиздан сўнг, барча хизматларга, шу жумладан, коммунал тўловлар бўлимига ҳам бемалол киришингиз мумкин. Керакли бўлимни шунчаки танланг ва тўланг.

4. USSD орқали тўловларни амалга ошириш

Интернет орқали эмас, балки мобил телефон орқали тўловларни амалга оширмоқчи бўлганлар учун *880# USSD рақамдан фойдаланиш тавсия қилинади. Менюдаги керакли бўлимни танланг, маълумотларингизни киритинг ва тез ва хавфсиз тўловларни амалга оширинг.

Бешинчи усули эса, олдингидек кассага бориб тўлашдир. Лекин оддийроқ ва қулайроқ тўлов усулларни ўрганиб чиққанингиздан сўнг сиз бўш вақтингизни бошқа нарсаларга сарфлайсиз деб умид қиламиз. 

Тўлов ўтганини қандай кўрса бўлади? Илгари сиз тўловни тасдиқлаш учун квитанцияга эга бўлишингиз керак эди. Бугунги кунда қоғоз квитанцияларни йиғишни истисно қилиш мумкин:

  • Уяли телефон ёки интернет хизматлари учун тўловлар каби, ҳар бир коммунал тўлов учун тўловчининг тўловдан олдинги ва кейинги ҳисоб ҳолатини кўрсатадиган онлайн бухгалтерия тизими мавжуд. Бу маълумотларни дарҳол CLICK иловасида кўришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар