2019 йилнинг энг яхши 10та санъат асари

Lifestyle 23:00 / 23.12.2019 24649

2019 йил давомида бутун дунё санъат усталари таъсирли санъат инсталляциялари (замонавий тасвирий санъатда турли хил шаклдаги реал предметларни ягона бадиий тушунча билан бирлаштирган, ҳажм-маконга эга композиция) ёрдамида турли хил мавзуларда ўз фикрларини билдириб, позицияларини намойиш этдилар. Уларнинг аксарияти бомба эффектини яратди — хоҳ жамоат жойларини ўзгартирадиган иллюзия бўлсин, хоҳ ёруғлик нурларидан фойдаланилган санъат асари.

Баъзи ижодкорлар асарларидан ижтимоий мавзуларни ёритишда фойдаланган бўлса, бошқалари иқлим ўзгариши ва қуролли зўравонликнинг долзарб мавзуларига эътибор қаратишган. Йилнинг арт-якунларни сарҳисоб қиламиз ва сўнгги ўн икки ой ичида тарихга кирган энг яхши ўнта замонавий санъат асарларини тақдим этамиз. Муаллифлар орасида катта номга эга бўлган рассомлар қаторида дебютантларни ҳам кўриш мумкин.

1. Ялпи ички маҳсулот — Бэнк

си

Лондон жанубида энг машҳур ерости стрит-арт рассоми Бэнксининг кўргазма зали очилди. Бэнкси (Ялпи ички маҳсулот) деб ном олган ўз ижодий салонини ташкил этгани ҳақида шахсий инстаграм саҳифасида эълон қилган. Gross Domestic Product савдо маркаси рассомнинг ижоди тасвирланган посткартларни (откритка) унинг рухсатисиз сотилишига жавобан яратилган.

2. Резонансли лампалар ўрмони — teamLab

Япониялик ижодкорлардан арт-инсталляциялар учун анчагина оддий ғоя: улкан хонани полдан шифтгача ёрқин чироқлар тўлдириш. Аммо замонавий технологиялар ушбу мазмунни тўлдиришга имкон беради: масалан, лампалар одам ҳаракатига реакция билдиради. 

Албатта, ўқиш орқали ғояни тўлиқ тушуниб етиш қийин. Хаёлингизга электр буюмлари дўкони келиши мумкин, аммо teamLab'нинг «Резонансли лампалар ўрмони» инсталляцияси улкан медузалар орасида сузишга ўхшайди.

Лампалар одам яқин масофага келганини сезиб рангини ўзгартиради, бу занжир реакциясини қўзғатади ва атрофдаги чироқлар янада ёрқинроқ порлай бошлайди. Ёруғлик тўлқини шу тарзда бутун хонага тарқалиб, ҳақиқий чироқлар шоусини юзага келтиради.

3. VIGIL — Женни Хольцер

Ижтимоий ҳаракатларга алоқадор яна бир ҳодиса — Нью-Йоркдаги Рокфеллер маркази забт этилиши.

Женни Хольцер ўқотар қуроллар қурбони бўлганлар учун ёдгорлик сифатида 4 кун давомида VIGIL'ни намойиш этди.

Унда тирик қолганлар ва қурбонлар қариндошларининг матнлари, мавзуга алоқадор шеърлар кўрсатилган.

4. Нурли дала — Брюс Мунро

Британиялик машҳур ижодкор бу сафарги ғайритабиий инсталляцияси учун жой сифатида Австралия кенгликлари марказини танлади.

Композиция аввалига қуруқ ерда мудроқ тортган уруғларни ёдга солади. Улар иссиқдан ором олиш учун қоронғуликни кутади.

Олисдаги юлдузларнинг милтилловчи нури соя ва ёруғлик билан ўйнаб тебранувчи митти гулларга ҳаёт бахш этгандек таассурот қолдиради. Қувват қуёш батареялари орқали таъминланади.

Лойиҳа маҳаллий Анангу қабиласи ҳаётини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги хайрия доирасида яратилган. Поэтик аборигенлар инсталляцияга ўз номларини беришган ва у таржимада «жуда кўп чиройли чироқларга нигоҳ» маъносини беради.

5. Кўприклар қурилиши — Лорензо Куинн

Италиялик ҳайкалтарош ва рассом Лорензо Куинн бир-бирига бирикиб турган 6 жуфт қўлдан иборат ўз санъат намунасини тақдим қилди. У Венециянинг Арсенал пристанида (кемалар тўхтайдиган жой) қад кўтарган. Инсталляция 58-Венеция замонавий санъат биенналиси очилиши учун махсус яратилган. Куиннинг ижод намунаси алоқа кўприкларини барпо қилиш ва келишмовчиликларни бартараф этиш зарурлигига урғу беради.

6. Чизиқлар (57° 59 ́N, 7° 16 ́W) — Пекка Нийттивирта ва Тимо Ахо

Ташқи Гебридлар қирғоқ чизиғи бўйидаги оқ хира ёғду нурлари денгиз сатҳи кўтарилиши эҳтимолий даражасини кўрсатади, у назоратсиз иқлим ўзгаришлари натижасида ҳақиқатга айланиши мумкин.

Экологик санъат инсталляцияси сув кўтарилиши вақтида учта синхронлаштирилган ёруғлик линиясини фаоллаштирадиган сенсорлар билан жиҳозланган.

Ижодкорлар юз бериши тахмин қилинган денгиз сатҳи кўтарилишини энг катта зарба остида қолувчи минтақада кўрсатиб бериш орқали иқлим ўзгаришлари мавзусига эътибор қаратишга умид қилишган. Улар Шотландиянинг ғарбий соҳилида жойлашган, пасттекисликдан иборат Whist орол архипелагини танлашган.

7. Лувр пирамидалари иллюзияси — JR

Француз рассоми, стрит-арт устаси JR Лувр шиша пирамидалари очилган куннинг 30 йиллигини байрам қилди. Унинг оптик иллюзиялари Парижнинг диққатга сазовор жойини улкан чуқурга «ташлади». Асар «Буюк пирамида сири» деб номланган. 

8. Номсиз — Вахит Туна

Турк ижодкори Вахит Туна Истанбулдаги уйларнинг бири деворига мамлакатда 2018 йил давомида ўз эри томонидан ўлдирилган аёллар хотирасига 440 жуфт туфлини илиб чиқди. Туна пошнали туфлини аёллар иродаси ва мустақиллигига тимсол қилиб олган.

9. Милан дизайн ҳафталиги учун яратилган инсталляция — Алекс Чиннек

Британиялик ҳайкалтарош бино «занжирларини ечди». Шундай эффект яратиш учун Чиннек қўшимча фасад қўшган ва унинг ортига нурли экран ўрнатган. Шу тарзда тарихий Милан деворларига назар солиш имкони яратилган.

10. Вақт назарияси — DAKU

Ҳиндистонлик ижодкор Гоа пойтахти Панажининг асосий кўчаларидан бирини китоб варағига ўхшаш ҳолатга келтирди. Ҳарф ва соялардан ташкил топган ғаройиб инсталляция Start Goa фестивали учун махсус ижод қилинган.

Кўпроқ янгиликлар