Олмалиқдаги уйдан салкам 4 килограмм марихуана топилди

Жамият 11:32 / 03.12.2019 3115

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 29 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддасини сақлаш билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Postda.uz'нинг хабар беришича, тадбир давомида шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Шароф Рашидов кўчасидаги хонадонда яшовчи, 1990 йилда туғилган Я.С.нинг уйи текширилди. 

Натижада уйдан оз эмас, кўп эмас, нақд 3 килограмм 835 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Кўпроқ янгиликлар