Италиялик кузатувчи Сирдарё вилоятида сайлов жараёнларига тайёргарлик ишлари билан танишди

Жамият 18:30 / 02.12.2019 1726

Италиялик халқаро кузатувчи, Пезаро шаҳридаги Аграр университети профессори Риккардо Ренга Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро Матбуот маркази Сирдарё вилояти бўлими фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюрди. 

Меҳмон ташриф давомида Халқаро Матбуот маркази вилоят бўлими раҳбари Фарход Боқиев билан сайлов жараёнлари юзасидан суҳбатлашди. 

Риккардо Ренгага Халқаро Матбуот маркази вилоят бўлими фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Фото: ХММ вилоят бўлими

Бундан ташқари, марказда ОАВлари ходимлари учун яратилган шароитлар, тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш бўйича Марказий сайлов комиссияси билан интернет тармоғи орқали алоқа амалда кўрсатиб берилди. 

Италиялик кузатувчи Сирдарё вилоятида сайлов жараёнларига тайёргарлик ва бугунги кундаги фаолият бўйича аниқ маълумотлар олганидан кўнгли тўлганини билдириб ўтди.  

Кўпроқ янгиликлар