Бош прокуратура: Акушерлик ва гинекология марказининг 15 млрд сўм пул маблағлари талон-торож қилинган

Жамият 17:23 / 08.11.2019 23845

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”да терговга қадар текширув ўтказилган.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, унда марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, “Давр банк”нинг Юнусобод филиали, “Ипак йўли” банкининг Мирзо Улуғбек филиали ходимлари ҳамда “T.S”, “S.F” МЧЖлари мансабдор шахслари, “X.U” ва “S.P.” хусусий корхоналари раҳбарлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 млрд. сўм пул маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди.

Ҳозирда “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий  тиббиёт маркази” мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар