Ҳеч қандай комиссион тўловсиз пул ўтказмалари – SalamPay билан!

Жамият 11:00 / 21.10.2019 18268

Уйингиздан узоқдасиз, аммо, табиийки, яқинларингиз ва оила аъзоларингиз ҳақида қайғурасиз. Янги молиявий сервис – SalamPay сиз учун!

SalamPay мобил иловаси ёрдамида сиз Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини ҳеч қандай комиссион тўловларсиз амалга оширишингиз мумкин.

Пул ўтказиш учун вақт ва нақд сарфлаб банкка бориш, узундан узоқ навбат кутиш ҳақида энди унутинг. SalamPay мобил иловаси мутлақо бепул, қўшимча комиссион тўловлар мавжуд эмас, шунчаки иловани смартфонингизга ўрнатиб олсангиз кифоя, пул ўтказмаларини ўзингиз учун қулай бўлган вақтда ва жойда амалга ошира оласиз.

Мазкур мобил илова орқали пул ўтказиш учун исталган банк картасидан фойдаланишингиз мумкин, ўтказма бир зумда амалга ошади. Пул ўтказмаларини Ўзбекистон банклари (Xalq banki, Agrobank, SQB, QQB, Hamkorbank, Mikrokreditbank), шунингдек, Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистон банкларида қабул қилиб олиш мумкин бўлади.

Аралаш якка кураш бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов SalamPay компаниясининг бренд юзига айланди. Чемпионнинг жамоаси – Умар Нурагомедов, Зубайр Тухугов, Ислом Мамедов, Шомил Завуров, Ислом Махачев, Абубакр Нумагомедов, Тагир Уланбеков кабилар компания ҳалол ва тўғри иш олиб боришининг жонли ифодасидир.

Мазкур молиявий сервис хизматларидан фойдаланиш учун SalamPay мобил иловасини AppStore ёки GooglePlay'дан юклаб олишингиз керак бўлади.

Илова Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шаклда – ўзбек ва рус тилларида ишлайди. Шунингдек, хоҳишга кўра озарбайжон, тожик, қирғиз тилларини ҳам танлаш имконияти мавжуд. Ўзбек тилида иш олиб борувчи мижозни қўллаб-қувватлаш хизматидан 24/7 режимида фойдаланишингиз ҳам мумкин.

SalamPay ҳар бир мижозни пул маблағларини осон ва қулай тарзда ўтказиш имкониятини тақдим этиш орқали хурсанд қилади.

SalamPay – қадрдон, қулай ва ҳалол!

SalamPay – Россиядан Ўзбекистонга комиссион тўловларсиз пул ўтказиш имконияти.

Сайт: salampay.com

Instagram: @salam.pay

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар