«Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» журналининг Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигига бағишланган сони нашрдан чиқди

Жамият 16:42 / 10.09.2019 1049

«Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси»-«Экономический вестник Узбекистана» таҳлилий журналининг Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигига бағишланган сони нашрдан чиқди. 

Журналнинг ушбу сони Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси кўмагида тайёрланди. Унда қизиқарли мақолалар ҳамда таниқли сиёсатчилар, маданият ва фан арбоблари, халқаро ташкилот ва йирик компания вакиллари билан интервьюлар ўрин олган.

Жумладан, Франция Социалистик партияси сенатори Рашид Темал, Лувр музейининг Ислом санъати департаменти директори Янник Линс, Париж модалар академияси президенти Жан-Филипп Воклер, Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти бош директори Пао Рока, Suez group’нинг халқаро ривожланиш бўйича директори Эрик Гебали, Франция туроператорлари ассоциацияси бошлиғи Юрген Бахманн ва бошқалар журнал ўқувчиларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бериб, икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.

Кўпроқ янгиликлар