Тошкентдаги йўллардан бирида ҳаракат вақтинчалик бир томонлама бўлди

Жамият 14:02 / 07.09.2019 5389

Жорий йилда Тошкент шаҳридаги 110-сон мактаб биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, мактаб ўқувчиларининг дарслари вақтинчалик П.Ф. Боровский номидаги эски тиббиёт коллежи биносида ўтказилмоқда. 

ИИББ хабарига кўра, ушбу кичикроқ кўчадан (Боровский кўчаси), шунингдек шифохона, банклардан бирининг филиали, “Miran” меҳмонхонаси ва бошқа офислар жой олишган. Кўчада кўплаб транспортлар ҳаракатланишади, энди ушбу кўчада болалар сони сезиларли тарзда ошади.

Мактаб ўқувчиларининг ота-оналаридан келиб тушган мурожаат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ўқувчилар иштирокидаги ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўришди. 

Хавфсизлик чораси сифатида кўчанинг ушбу ҳудудида автомобиллар ҳаракати вақтинчалик бир томонлама бўлишига қарор қилинди: Шаҳрисабз кўчасидан Содиқ Азимов кўчаси томон ҳаракат очиқ бўлади. Қарама-қарши томондан кўчанинг мазкур қисми 3.1 “Кириш тақиқланган” белгиси билан беркитилди. Шунингдек Содиқ Азимов кўчасидан Боровский кўчасига бурилиш яқинида 4.1.1 “Ҳаракатланиш тўғрига” йўл белгиси ҳам ўрнатилди.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан ушбу фактни ёдда сақлашингизни ҳамда йўл белгиларига эътиборлироқ бўлиб, қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.          

Кўпроқ янгиликлар