Йўқолган «Лимузин» Хоразмдан топилди

Жамият 15:12 / 06.09.2019 20504

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг ижро варақасига асосан даъвогар «Hamkorbank» АТБ Гулистон филиалининг жавобгар «Eldor Zotdor Chorvalari» МЧЖ фуқаро У.Хакимов ва бошқалардан 104 млн. 476 минг сўм ундириш белгиланганди. 

Кредит қарздорлиги ундируви кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарларнинг бирига тегишли «CHRYSLER» автомашинасига қаратилганди. Шунда халқ тилида эркалаб айтиладиган «Лимузин» машинаси негадир «йўқолиб» қолди. 

Демак, қарздорликни ундириш «операцияси»га қидирув гуруҳи аъзолари ҳам жалб этилди. МИБнинг қидирувчилари сомон ичидаги игнани ҳам топиши тайин. 

Бу гал шундай бўлди. МИБнинг Сирдарё туман бўлими қидирув шўъбаси ходимларининг олиб борган саъй-ҳаракатлари билан лимузин автомашинаси узоқ Хоразмдан топилди ва тегишли чоралар кўрилди.

Кўпроқ янгиликлар