«Спарк»да уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган йигит қидирилмоқда

Жамият 09:59 / 04.09.2019 13329

2019 йил 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи 53 ёшли Б.Эргашев ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу куни соат 14:00ларда  26 ёшли ўғли Нодир Эргашев ўзининг давлат рақами 01 А 528 ҒВ бўлган “Спарк” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Н.Эргашевни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, Н.Эргашевни ва унинг бошқарувидаги автомашинани кўрган ёки у ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ маълумотида.

Кўпроқ янгиликлар