Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистонликларнинг дастлабки рақиблари маълум

Спорт 11:34 / 24.08.2019 7028

Эртага, 25 август куни Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. Келаси йили ушбу шаҳарда ўтадиган Олимпия ўйинларига энг йирик лицензион очколарни тақдим қиладиган мусобақа ҳамюртларимизнинг диққат-марказида бўлиши табиий. Зеро, унда Ўзбекистон термасининг 11 нафар вакили ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Миллий олимпия қўмитаси хабарида айтилишича, бироз аввал мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, ҳамюртларимиз дастлабки беллашувларини қуйидаги рақибларга қарши ўтказишади:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев – Муҳаммад Рашнонезхад (ХДФ);

-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев – Адонис Диас (АҚШ);

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов – Марко Толинантениана (Мадагаскар);

-66 кг: Сардор Нуриллаев – Айюб Ал Адрисси (Қатар) / Индрит Куллхаж (Албания);

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Муҳаммад Моҳелдин (Миср) / Хорхе Фернандеш (Португалия);

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Никон Забороскиус (Молдавия);

-90 кг: Яҳё Имомов – Маркус Ниман (Швеция);

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Петер Палтчик (Исроил);

+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Владислав Циарпицки (Беларусь) / Шакармамад Мирмамадов (Тожикистон);

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Хуана Диого (Португалия);

-70 кг: Гулноза Матниязова – Ниҳол Ландоси (Тунис).

Маълумот учун: ХДФ – Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида курашадиган вакил.

Кўпроқ янгиликлар