Пекинда Ҳонгконгдаги воқеалар хорижий кучлар томонидан уюштирилгани айтилди

Жаҳон 21:32 / 21.08.2019 6805

Ҳонгконгдаги намойишлар ва оммавий тартибсизликлар хорижий кучлар томонидан уюштирилган. Бу ҳақда Жанубий Корея ва Япония ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И айтиб ўтди.  

“Ҳонгконгдаги жорий воқеалар хорижий кучлар аралашуви билан юз бермоқда”, деб айтган Ван И.

“Ҳонгконгдаги вазият Хитойнинг ички иши ҳисобланади, хорижий аралашув истисно қилинади. Хитойнинг марказий ҳукумати Ҳонгконг маъмуриятини вазиятни қонунан тартибга солишида қўллаб-қувватлайди ҳамда шаҳар полициясининг қонунни ижро этишда қатъий ва адолатли ҳаракатлари ҳамда Ҳонгконг суд ҳокимиятига зўравонликларда айбдорларга ҳукм чиқаришида қўллаб-қувватлов билдиради”, деб айтган Хитой ташқи ишлар вазири.   

Ван Ининг таъкидлашича, Хитой баъзи давлатларнинг Ҳонгконгдаги корхоналари ва фуқаролари борасидаги хавотирларини тушунади. “Ҳонгконг раҳбарияти қонунга мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялай олишига ишонаман. Барча томонлар Ҳонгконг маъмуриятининг тартибсизликларнинг олдини олиш бўйича чораларига тушуниш билан қарашлари ва бу масала бўйича холис позицияни эгаллашлари лозим”, деб қўшимча қилган Ван И.

Ҳонгонгда бир неча ойдан бери ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар тўхтамаяпти. 

Кўпроқ янгиликлар