Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Жамият 18:44 / 14.08.2019 7152

14 август куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унда 3 киши, жумладан 2 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари М.И. ва Г.Т. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига таяниб Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва марҳумаларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожиали якун топган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига +7-727-291-11-78 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Кўпроқ янгиликлар