Буюк Британия қироличаси Елизавета II консерватор Борис Жонсонни Буюк Британия бош вазири этиб тайинлади, деб хабар берди "Би-Би-Си".
Аввалроқ қиролича Тереза Мэйнинг истеъфосини қабул қилганди.
Жонсон Елизавета II ҳукмдорлиги давридаги 14-бош вазир бўлди.
Борис Жонсон ўзининг бош вазир лавозимидаги биринчи нутқида Буюк Британия 31 октябрда ЕИ таркибидан чиқиб кетишини ваъда қилди. У шунингдек, Brexit бўйича янги келишув тузиш зарурлигини билдирди.