Эртадан Регистон ансамблига фақат 17:00 гача кириш мумкин бўлади

Жамият 20:18 / 19.07.2019 11296

«Шарқ тароналари» халқаро мусиқий танловига тайёргарлик муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблига 20 июлдан бошлаб фақат 11:00 дан 17:00 гача киришга рухсат берилади. Қолган вақтларда ансамблда «Шарқ тароналари»га тайёргарлик кўрилади. Бу ҳақда Регистон ансамбли маъмурияти хабар бермоқда.

Бу йил 12-марта ўтказиладиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали 26-30 август кунлари бўлиб ўтади. «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Вазирлар маҳкамасининг қарорида келтирилишича, мусобақанинг гран-при соҳибига 10 000 АҚШ доллари, 1-ўрин эгаларига 5 000, 2-ўрин эгаларига 3 500, 3-ўрин соҳибларига 2 000 АҚШ долларидан мукофот пули ажратилган.

Шунингдек халқаро ҳайъат раисига 2 000 АҚШ доллари, ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига 1 000 АҚШ долларидан гонорар берилади.

Кўпроқ янгиликлар