Сизни ортга тортувчи 5 одат

Lifestyle 23:41 / 30.05.2019 18765

Бу ҳаракатлар одатий бўлиб кўринади, бироқ аслида эса ҳаётдан тўлақонли завқ олишга халақит қилади.

Фото: Лайфхакер

1. Ваъдани бажармаслик

Кўпчилик ўзгаларга берган сўзининг устидан чиқади, бироқ ўзи ҳақида унутади. Ўзимизга югуриш, тўғри овқатланиш, соғлиқни кузатиш, ишни ўзгартириш ва бошқа кўплаб нарсаларни ваъда берамиз. Бу фурсатда ҳиссий жиҳатдан белгиланган мақсадга эришиб бўламиз, шунинг учун ҳам уни энг бошидаёқ ташлаб қўямиз. Аста-секин бунга одатланамиз ва ақлимиз устидан назоратни йўқотамиз.

Бу одатдан халос бўлиш учун ўзингизни эришган ҳар бир мақсад, берилган ваъда учун мукофотланг.

2. Будильникни ўзгартириш

Будильникни ўчира туриб ва ўзингизга яна 10 дақиқа ухлашга рухсат бериб, куннинг илк курашини қўлдан бой берасиз. Шу тариқа эҳтимолдаги муваффақиятсизликлар навбатига ўзингизни созлайсиз.

Тушликкача ухлаш қувват бермаслиги, аксинча ундан мосуво этишини сезган бўлсангиз керак. Тонг – куннинг энг унумли вақти. Уни фойдали ўтказишга ҳаракат қилинг.

3. Уйқудан аввал смартфондан фойдаланиш

Бу одат соғлигингизга салбий таъсир қилади. Смартфон экранидан тараладиган мовий нур уйқу гормони – мелатонин ишлаб чиқарилишига халақит қилади. Бу эса уйқусизлик, кўришдаги муаммолар, семизликка олиб келиши мумкин.

Уйқудан 1-2 соат аввал смартфонни олиб қўйинг. Яхшиси китоб ўқинг: вақтни бундай ўтказиш соғлиқ учун ҳам, ривожланишингиз учун ҳам фойдали бўлади.

Ўйлаш – энг мураккаб иш; шунинг учун ҳам жуда кам сонли кишиларгина ўйлаш билан машғул бўлишади.

Генри Форд, тадбиркор ва кашфиётчи

4. Ўтган ишлар учун ўзингизни айблаш

Барчамиз айрим ҳолларда ўтмишни ўйлаб афсусланамиз. Бироқ фикрлаш ва шахсий хатти-ҳаракатларни таҳлил қилишимиз келажагимизга таъсир қилади.

«Мана бундай қилишим керак эди…» деганимизда ўзингизни ўтмишда режа бўйича кетмаган ишлар учун айблайсиз. «Мана бундай қилишим мумкин эди» деганда эса қўлдан бой берилган имкониятлар учун ўзингизни айблайсиз.

Бу каби фикрлар ёрқин ва нореал келажак суратини чизади. Бунинг ўрнига ҳаётингизда мавжуд яхши нарсаларга эътибор қаратинг. Айнан шу фурсатларда миннатдор бўлган нарсаларингиз ҳақида ўйланг. «Агар … бўлганида» ўрнига ўзингизга шундай денг: «Келаси сафар албатта …»

5. Барига розилик бериш

Доим бирор нарсани қўлдан бой бериш, қаергадир улгурмасликдан қўрқамиз. Шунинг учун ҳам ҳар қандай имкониятга «ҳа» деймиз, ҳатто қароримиз тўғри эканига ишончимиз комил бўлмаса ҳам.

Албатта, саргузаштларга отланиш – ижобий ҳолат. Бор-йўғи устуворликларни аниқлаш ва ўзга инсон учун эмас, айнан сиз учун муҳим нарса ҳақида унутмаслик керак.

Моҳирлик билан фойдаланилса, ҳаёт узун.

Сенека, файласуф

Сизда ҳам рўйхатни тўлдирадиган бирор банд борми? Изоҳларда бўлишишни унутманг.

Кўпроқ янгиликлар