Мисрда 47 жангари йўқ қилинди

Жаҳон 00:08 / 17.05.2019 6631

Миср ҳарбийлари ички ишлар вазирлиги кучлари кўмагида Синай яриморолининг марказий қисми ва шимолида 47 жангарини йўқ қилди. 

Таъкидланишича, Синайда давом этаётган махсус операция вақтида катта миқдорда қурол ва ўқ-дори тортиб олинган, жангарилар томонидан қўлланган паноҳгоҳлар ва транспорт аниқланган. 

Бундан ташқари, турли жиноятларни содир этишда гумон қилинган 150 дан кўпроқ киши ушланган.

25 апрелда Миср ҳукумати 3 ойлик муддатга фавқулодда ҳолат режимини киритган. Синай яриморолининг шимол ҳудудларида комендантлик соати амал қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар